Нақдлаштириш учун комиссия тўлови жорий этилиши қанчалик адолатли?

Халқ банки: “Банкнинг харажатлари бор. Банкоматлар бир кунда 2–3 марта пул билан узлуксиз таъминланмоқда. Инкассация хизмати пулни олиб бориб банкоматга қўяди, бунинг учун ёқилғи сарфлайди, амортизация ҳам бор”…

Маълумки, яқинда Халқ банки пластик карталардаги маблағни ўз банкоматларидан нақдлаштириб олиш учун нақдлаштирилган пул суммасининг 1 фоизи миқдорида комиссия тўловини жорий қилди. Бу ҳолатнинг изоҳи қанчалик оқилона? Буни аниқлаштириш учун дунё амалиётига мурожаат қилдик.

Дунёда бу масалада икки ҳолатга дуч келамиз. Айрим банклар дебет пластик карталардаги маблағларни банкоматлардан нақдлаштириб олиш учун хизмат ҳақи талаб қилмайди. Баъзи банклар эса ўзи томонидан чиқарилган карталарга фақат ўз банкоматларида бепул хизмат кўрсатади. “Бегона” банклар мижозларидан эса комиссия олинади. Шунингдек, банкоматлардан пулни нақдлаштириш учун муайян фоиз белгилаган банклар ҳам кўп. Уларнинг хизмат ҳақи одатда 0,2 фоиздан 1,2 фоизгачадир.

Шу ўринда дебет ва кредит пластик карталар ҳақида тушунча бериб ўтиш зарар қилмайди.

Дебет карта мижознинг шахсий маблағлари сақланаётган банкда ҳисоб рақами мавжуд бўлганда берилади. Масалан, унга иш ҳақингиз, пенсиянгиз ўтказилади. Сиз бу ҳисобни тўлдиришингиз ва унда мавжуд суммани банкомат ёки банк кассаси орқали нақд олишингиз мумкин.

Кредит картанинг дебет картадан энг муҳим фарқи шундаки, бу картада банкка тегишли бўлган ҳамда сизга муайян шартлар ва аниқ муддат асосида тикланадиган кредит линияси сифатида берилган маблағ бўлади. Сиз мазкур карта билан унда мавжуд маблағ доирасида ҳар қандай тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Сўнг эса кредит карта орқали фойдаланилган маблағ ўрнини қоплашингизга тўғри келади.

Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти дебет карталардан фойдаланади. Яъни, халқимиз ўз маблағини банк ҳисоб рақамларида сақлаш орқали унинг фаолиятига кўмак беряпти. Бу вазиятда банк киритган ўзгартириш мижознинг норозилигига сабаб бўлиши турган гап.

Қонунчилигимизга кўра, банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдир. Бу дегани, ҳар бир тижорат банки ўз хизмати учун тўлов жорий этиш ёки этмасликни ўзи ҳал қилади.

Банкоматдан пулни нақдлаштириш учун комиссия фоизи миқдори Марказий банк томонидан барча банклар учун белгиланган.

Бу жиҳатдан ҳаммаси қонуний бўлишига мумкин, бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор. Халқимиз шу вақтгача пластик картадаги пулни нақдлаштириб олишдаги фоизлардан қанча азоб чекди? Бу борада қанча ноҳақликлар бўлди? Нақд пул ва пластик карта ёки банк ҳисоб рақамидаги пулнинг қиймати бир хиллиги қонунчиликда белгиланганига қарамай, амалда бундай эмаслиги кўп йиллар давомида жамиятда норозиликларга сабаб бўлиб келгани ҳеч кимга сир эмас.

Ўз ўрнида савол туғилади – банк сизнинг пластик картадаги маошингизни банкомат орқали нақдлаштириш учун фоиз ушлаб қолаётган экан, сиз ўз маошингизни тўлиқ нақд кўринишда олишни истаб қолсангиз, банк бу ҳуқуқингизни таъминлаб бера оладими? Агар таъминлаб бера олмаса, унда нақдлаштиришга комиссия тўлови жорий этилиши қанчалик адолатли?

Ҳозирча фақат Халқ банки бундай фоизни ўрнатган. Бошқа банклар хизмат учун фоиз ўрнатгани тўғрисида хабар йўқ.

Манба: “Kommersant.uz”

5 комментариев

  1. Банкоматларнинг ўрнатилганига 1 ой бўлгани йўғ-у бирданига нақдлаштириш учун фоиз ўрнатилганини қаранглар! Бу турган битгани талончиликку. Халқ банкининг уялмасдан «Инкассация хизмати пулни олиб бориб банкоматга қўяди, бунинг учун ёқилғи сарфлайди, амортизация ҳам бор» дейишига қаранг. Инкассация хизмати шу банкоматдаги 1%га қараб қолибдими, шу 1% бўлмаса келиб-кетолмасаканми?

  2. Дўстлар, келинглар, эринмасдан Президент виртуал қабулхонасига ёзаверайлик, Хал банки менга нақд пул топиб беролмай пластикка пул беряпти. 2-3 кундан кейин пластигимнинақдлаштириб, 1% оляпти. 1% га нақд пул бўлса, нега ойликни нақд пулда бермайди. Халқ банки, Президент виртуал қабулхонасидан юзминглаб шикоятларга ТАЙЁР ТУР!!!!!!!!!!!!!!!

  3. Катта ўғри, ҳаромхўрлар бошлаб берганидан кейин қолган кичиклари ҳам давом эттиради, бунча пасткаш бўлмаса бу банклар, шунча ҳалқни талон тарож қилиши буларга камлик қиляпти

  4. Харом ху’р! Маош ойликни давлат, хамма налогларни ушлаб кейин одамларга ту’лайди. Энди бу харом ху’р фоизчи Банк эмас! Банкдаги харом ху’рла фоиз ушламок,чими?. Хаммасини к,амаш керак! Хеч к,айси Давлат ЕР ЮЗИДА ЙУК, бунак,а к,онун. Халк,ни шилмок,чи бу ифлос банкирла К,АМАШ керак бу итлани. УНДА ДАВЛАТ ЁКИ ИШ ХОНАЛАР НАК,Д ПУЛЬ БЕРСИН ХАЛК,К,А .ХАЛК,НИ ШИЛМАСДАН. Карупция тугамиди бу кетишда, айни ку’паяди. Кейин бу ифлослани номи ВОР ЗАКОНА бу’лади.

  5. Доим шунақа !!!!! Аввал КААААААТТА харомҳўрликни бошлаб беради, қолганлари ундан ўрнак олади. Масалан, менинг ойлик маошим 15 йилдан бери пластик картага ўтади, шунча йилдан бери 10-15 % гача нақдлаштириб келдим. Фақат март ойида маошни нақд пул беришди, кейин яна «ўз аризамга асосан» пластик картага ўтказиб беришмоқда.Юқоридаги фикрларга тўла қўшилган ҳолда шуни қўшимча қиламанки, давлатнинг шунча чиқарган 10000 ва 50000 сўмлик пуллари қаёққа кетяпти????? Ҳайронман, давлат ижро органлари Президент қарорларини бажармаса?! Қишлоқ ҳудудларини нақд пул билан қачон таъминланади? Банклар мана шу 1 % судҳўрлик орқали топилган маблағга қараб қолган бўлса?!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *