Муштумзўр раҳбарлар қаерда ўсади?

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир амалдорнинг қандайдир “айби” учун бошқа бир инсонларни ҳақорат қилиб тургани акс этган видеоролик яшин тезлигида тарқалди. Интернет фойдаланувчиларнинг норозигарчилиги ва катта баҳс-мунозарага сабаб бўлган мазкур воқеа Республика мутассади ташкилотлари ходимларининг назарига ҳам тушишга улгурди. Бу ҳолатни кузатиб, “ўзи хон- кўланкаси майдон” амалдорнинг бу ножўя ҳаракатидан қанчалик ғазабга тушган бўлсам, миллатимиз, ўзлигимиз ва ғуруримизнинг айрим фаросати, савияси паст шахслар томонидан поймол этилаётганидан жуда афсусландим.

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси миллий, замонавий кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи етакчи олий даргоҳ ҳисобланади. Академияда ўқитиш жараёнида “бугунги замонавий раҳбар кадр қандай фарқланади?” деган саволга жавоб берилади. “Бир малакали раҳбар, хатто мактаб директори бўлиб етишиш учун бир- икки йил кифоя қилмайди — малакали кадр етишиб чиқиши учун узлуксиз меҳнат қилиш керак”, – дерди профессор, юридик фанлари доктори А.Азизхўжаев.

Хизмат юзасидан бир кунда турли эшикка бош суқишга, ҳар хил даражадаги кишилар билан суҳбатлашишга тўғри келади. Ана шундай дамларда баъзи бир раҳбарларни ўзини тутиши, бошқаларга нисбатан менсимай муносабатда бўлиши, Президентимиз Ш.Мирзиёевни таъбири билан айтганда “оёғи ердан узилиб”, ғуддайиб юришини кўриб ёқамни ушлайман. Президентимизнинг чиқишларида бот-бот такрорланаётган бу мансабдорларнинг раҳбар креслосида ўтиргандан кейин юриш-туришларида ўзгаришлар сезилиб қолаётганлигини амалда
ҳам кўраяпмиз. Давлатимиз хизмат хонасидан машинасигача таъминлаб қўйиб, халқимизга ҳалол хизмат қилишига чорлаб турганда, баъзи раҳбарларнинг саломга алик олмай, такаббурона юришлар, қўпол муомалаларни қаерда ўрганишади экан, деб ўйланиб қоламан.

Бир раҳбар нусҳани биламан. Юмуш билан хизмат хонасига борсам унинг
олдига бошқа бир иш билан келган раҳбарни шунақа сўзлар билан ҳақорат қилдики, уялганидан ер ёрилмади, ерга кириб кетмади. Раҳбар эса бемалол сигаретасини бўрқситиб чекар экан, менинг ҳам юриш-туришларим унга ёқмаётганлиги, агар ўзгармасам боплаб таъзиримни беришини айтди. Унинг ҳаракатларидан қаршимда гўё қудратли хон турар, мен эса ўзимни айбдор хизматкоридек сезардим.

Халқимиз оддий, хушмуомила, очиқ халқ. Агар немис, инглиз ёки рус
миллатига мансуб кишилар шундай ҳолатга тушса, қандай йўл тутган бўлар эди, деб савол берсангиз, жавоби дарҳол маълум бўлади — улар ҳеч қачон бунга йўл қўймайди. Бизнинг ҳамма нарсага хўп-хўплашимиз, тавозеда бўлишимиз, барчага хушмуомала бўлишимизнинг оқибати ёки миллий менталитетимизнинг унсурларими бу?
у

Ривожланган асрда, мамлакатимиз ўта шиддат билан бошқа давлатлардан бир қадам олдинда бўлишга интилаётган вақтда бу каби иллатларнинг борлиги илдизимизга болта уриш билан баробар эмасми? Бир раҳбарнинг бошқа раҳбарни
сўкишга ёки уришга маънавий ҳаққи бормикан?

Демократик хуқукий давлат барпо этяпмиз. Ушбу жараёнга ҳар биримиз
ҳисса қўшайлик, янги замонга ҳамнафас бўлиб, дунёқарашни ўзгартирайлик. Зеро,
машхур немис олими Г.ЛИХТЕНБЕРГ айтганидек, ўз хатоларимизни билиб олсак, улар бизга қўрқинчли бўлмай қолади.

Жамшид НОСИРОВ,
журналист.

Биринчи изоҳ

  1. Рахбарларни хакорати деярли хамма сохада учрайди сабаби хаммаси ушанака хокимларни йигилишдарида доимий катнашиб.келишади, агар этироз билдирсангиз , сен хам бир биз бораетган йигилишларда бориб курсенг биласан дейишади

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *