Мусанниф Адҳам: Катталарга нима бўлган?

Бугун бир воқеа баёнини ўқидим:

«Ўзбекистонлик ёшларга нима бўлган?!..

Кеча андижонлик дўстим меҳмонга келди. Кайфияти йўқ. Бир-икки пиёла чой ичгач, сўрадим: «Оғайни, тинчликми?» – десам, «Янги куёвим: «Қайнотам «Спарк» олиб берсин. Россияда жарақ-жарақ пул топади», деб хархаша қилаётганмиш», дейди.

Дўстим ўтган йили ёзда қизининг тўйини қилувди: «Ўзи тўйини ҳам зўр қилиб ўтказувдим. Куёв томон нима талаб қўйган бўлса, айтганидан зиёда қилиб берганман. Энди қизим ҳомиладорлиги учун неварага суюнчи қилиб машина олишим керак эмиш», дея анча хуноб бўлди.

Ўзи дўстимнинг иши ёмонмас. Бозорда ишлайди. Лекин ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бордир. Дўстим миллионер эмас. Тиним билмайди, қиш совуғида ҳам бозорда. Уч-тўрт сўм топса, фақат шу оиласига сарф қилади. Ўзи тузукроқ кийим-бош ҳам киймайди…

Ўзбекистонга бормаганимга анча бўлган. Бу ёшларга нима бўлган ўзи???»

«Ипусер (Ипувер) ёзувлари» эсингиздами? Милоддан аввалги XIV-XIII асрларга мансуб кўриладиган бу матнда «Замон ёмон. Ёшлар бузилиб кетди», деган жумла бор.

Юқоридаги баён ҳам айни тарзда: «Ёшларга нима бўлган?» – деган савол билан тугаган…

Менинг фикрим эса ўзгача:

Катталарга нима бўлган? Хотини уёқда турсин, ўзини боқа олмайдиган, эркак деган номдан бошқаси йўқ «йигит»га қиз берадиган, ўзича «орзу-ҳавасли» бу катталарга нима бўлган? Қизлар бозорда ўтмай қолган матоҳми? Уларнинг ёнига бирон нарса қўшиб пулламаса, чанг босиб, моғорлаб қолармиди?

Катталарга нима бўлган? Наҳотки, бир ўғилни эркак қилиб, ўзининг қўл кучидан бошқасига ишонмайдиган, суянмайдиган қилиб тарбиялай олмайди?

Катталарга нима бўлган? Хотини: «Дадаси, орзу-ҳавасимиз бор. Қуда тараф фалон берсин, пистон берсин, мана бундай удумларимиз бор, анави хоналарни тўлдириш керак», деб вайсаганида нега «Ўчир овозингни. Мен қиз узатмаяпман. Ўғил уйлаяпман. Нима қилиш керак бўлса, ўғлингнинг ўзи тўйдан кейин қилади!» – дея олмайди?

Катталарга нима бўлган? Нега оддий ҳақиқатни, оиладаги нафақа, сарф-харажатлар қиз ёки унинг ота-онаси зиммасида эмас, айнан анави сўлақмон «эр»нинг бўйнида эканлигини тушунмайди?

Катталарга нима бўлган? Урф қилиб, қоида қилиб олганлари – сеп, мазар (Андижон томонларда бўладиган қиз томоннинг қонини ичадиган сарф-харажатлар), тўйдан кейин турли муносабатлар билан куёвга, унинг «муқаддас» оиласига қилинадиган совға-саломлар бўлмаса, бечора келин маломат остида қолади-ю, лекин шариат келиннинг ҳаққи деб белгилаган маҳр деярли йўққа чиқарилади? (Битта арзимас узук билан алдаш авжида. Ҳаққини билмаган келин индамай рози бўлиб кетаверади).

Катталарга нима бўлган? Бир яқин акамиз борлар. Боқиманда куёвларнинг бой, ўзига тўқ қайноталаридан таъма қилиб юришини қоралаб, қаттиқ гапларни айтиб юрадилар. Шу акамизнинг акалари 5 ой олдин қиз узатибди. Куёв хорижда ишлаб келган, Тошкентда ижарага бериб қўйилган уйлари бор, даромади шундан экан. Лекин аниқ бир иш билан шуғулланмагани сабабли яна хорижга, ишлашга кетиб қолмаслиги учун қайнота уни ўз ёнига олишга, бизнесининг бир қисмини ажратиб беришга ҳаракат қилаётган экан. Маломат қилмоқчи эмасман. Ҳар ҳолда, бегонага эмас, ўз куёвига ёрдам бермоқчи. Яна ётиб ейдиган совға-салом эмас, иш ўрни очиб бериш тарзида. Лекин шу аканинг хавотирини тушунмадим: куёв ишлаш учун хорижга кетиб қолса, нима қилибди? Қизларининг ғамини қиляптиларми? «Чиққан қиз чиғириқдан ташқари» эмасми? Агар куёв шундай ёрдамларга, меҳрибончиликларга ўрганиб қолса, эртага янада кўпроқ нарса сўраб безовта қилмайдими? Таъмагирликка катталаримизнинг ўзлари йўл очиб бермаяптими? Бу воқеадан кейин балки куёвларнинг боқимандалигини қоралаб юрадиган акамиз ҳам фикрларини қайтадан ўйлаб кўриб, «Хато қилган эканман. Кўпга келган тўй: қизларимизнинг бахт-саодати учун куёвларимизни қўллаб туришимиз керак экан», деб қолмайдиларми?

Сиз яна «Ёшларимизга нима бўлган?» – дейсиз? Лекин қачон ўша ёшларга ўрнак бўласиз? Қачон қатъият билан ҳақда турасиз? Қачон ўғлингизни эркак қилиб ўстирасиз? Қачон келинга унинг шаъни, қадр-қимматига мос маҳр бердирасиз? Қачон аёлларнинг орзу-ҳаваслари эмас, фарзандингизнинг бахти учун тўй қиласиз? Қачон қизингизни ўз тенгига – мол-дунёсига, сепига учадиган эмас, қўли калтароқ бўлса ҳам унинг динига қизиқиб уйланадиган йигитга турмушга берасиз?…

Умуман, катталарга нима бўлган?!…

Мусанниф Адҳам

109 комментариев

  1. Sizga shunaqa duch kelayotgandur . Man o’zim Andijonlik emasman tarfkashlik qilmoqchimasman lekin bir joyni ommaviy ravishada yoki bir ikkita insodi deb butun millatni shunaqaga chiqarish yaxshimas. Andijondan shayxdey insonlar chiqqan ishoning bunaqa noinsof kuyovlardan insoflik qori holis insonlar ko’p. Konglizga og’ir botgan bo’lsa uzur. Ayyomiz muborak bo’lsin

  2. Man Namangandanman lekin bitta odamni deb butun Andijonni ayblash notug’ri bunaqa bolla hamma joyda bor !!! Как говорится Семя без уродов не бывает !!! Toshkent yoki voha tarafdayam juda ko’p bunaqala !!!

  3. Хамма Андижонликлар хам Шу йигитга ухшаганмас ва ухшамасин хам, йигит кишини дастикорига касбикорига берсин, ха Яна бир нарса сал торрок уйлаяпсиз Андижонликлар хакида айникса йигитлари хакида

  4. Андижонликман! Уйланганимдан сунг аёлим укиди, контракт туладим бирга ишлаяпмиз иншааллох. Иккинчи ота-онам томондан келгуси нарсаларни кайтардим, тушунган инсонлар дуо килишади, маънан куллашади. Аёлим сабрли, укувчилик давримда танловда ютиб олган джинлипу ок-кора телевизорни куйи куйганман курсак шуни курамиз баъзан. Кредитга машина олдик бирга тулаяпмиз. Якинда хушхабар кутяпман Ёшлар учун курилган уйлардан олиш учун тавсия келишини худохохласа. Менинг лафзли, сабрли, гурурли, ориятли ва хакикий ЭРКАК дустларим куп.

  5. Яна таъкидлайман мен Андижонликман! Жавобан сизнинг тарафга хеч нарса ёзмокчи эмасман лекин атрофингизни узингиз тахлил килишингизни сурайман. Андижонликлар таъмагир деганингиз тегиб кетди, улуг айём кунларида барчани кечирамиз, мусулмонларга, Пайгамбар умматларига айём муборак булсин.

  6. Мен хам жуда куп учратдим шунака холатларни туйдан кейин куёвникига 40 кун махзар деган одати бор экан, эшитиб келин томонга ачинасан киши, куёв канака килиб узига эп кураркан хайрон булдим. Хам тайёр кизини берсин яна куёвни оиласини кушиб бокишаркан😂😂😂

  7. Bitta andijondamas butun uzbda bunday paskash odamlar bor maqolada andijon deb yozilganiga hammasi shunaqa deb o‘ylamelar besh qo‘l barobar emasku men ham andijondi asakasidanman insholloh yanagi yilga uylanarman yillar oldin vada berganman uylansam hamma narsani o‘zim qilaman deb vadani birovga emas Alloh berganman insholloh shunga harakat qilyapman keyin juda ko‘p eshitdim kiyov tomon barcha narsalari o‘zi olganini

    1. Сал орка олдизга караб гапиринг илтимос . 8 йилдан бери куряпмиз Питерда Сиз мактаган Хоразимлик эркагу айёларни кандай юрганини. Беш кул баравар эмас. Хамма жойда бор шунака алфонслар.

    2. bechora muallif nia dediyu kommentda nimani bahslashayapsizlare. ))))))))))
      begona millatga tarjima qilib bersang kuladiku. Mahalliychilik qonlaringga singib ketgan afsus. muallif kuyunib kamchiliklarimizni korsatib maqola yozsayu pastda hamma meni viloyatim unaqa boshqasi bunaqa deb yozsaya.Bizga qarshi dushmanlar kuch ishlatishiyam shart emas, ozimizga qoyib bersa ozimizni ozimiz ichimizdan yoq qilib yuboamiz. Bu holatga bir kulgim keladi bir yiglagim

  8. Хоразиликлар баттар даюслашган шекилли Анжан Тошкент деб ёзишдан олдин уйлаб ёзинг.Беш кул баравар эмас. Сизларда оилавий хам ичиб майишат килиб утирадику оддий хол.Андижонда унакамас.

    1. буни бахолашни сизга чикармаган, Хоразмни иклимидан хабариз йукми дейман бор хафта яшаб курингчи уша ёкда. Хоразмга или теккизишдан келинини Туркия А. Амирликларига юборётганларга гапиринг бизникилар бундай киганини хеч курдизми?

  9. Andijon toshken xorazim qimiyla hamasi uzbekiston xalqi bu ulug»kunda qurbon hayitida dil xiralik qimila hamaga ollohim insof bersin.biz musulmonlarga yarshmiydi bunaqa tortishila.valohhu alam.aziz duslar

  10. У’зи шунак,а бу’лганми йу’к,ми фак,ат аллохга аён. Андижон, Хоразм деб худики бошк,а бир миллат билан тортишгандай тортишасиз. Шунак,а пасткаш инсон бормикан билинки хамма жойда хам бир хил бор бу’лади.

  11. Кадрли ватандошлар, улуг, кушалок айёмларингиз муборак булсин. Барчангизни хаёт йулларингиз равон ва нурафшон ила утсин. Хонадонингизга хотиржамлик, файзу барокат, осойишталик, бахт, кувонч тилайман. Биз хаммамиз Узбекистон дея аталмиш жаннатмакон юртнинг фарзандларимиз. Бир биримизга мехрли, окибатли булайлик. Биринчи президентимиз айтганларидек якдил, хамфикр булайлик, шунда узбек халкини хеч ким енголмайди. Биз хеч кимдан кам эмасмиз, кам хам булмаймиз. Биз келажак авлодга урнак булайлик. Оллох барчага иймон, инсоф берсин.

  12. БУ КИМ БОЛИШИДАН МИЛЛАТ ЭЛАТИДАН КАТИЙ НАЗАР
    БИЗ БУНДАЙЛАРДИ ТАМАГИР
    ДЕБ БИЛАМИЗ ВА АЙНАН ШУНДАЙ ТАМАГИР ОЙИЛАЛАР ЁШ ОЙЛАНИ АЖРАТМОКДА .
    МЕН КЕЛИНИМДАН ХЕЧ НАРСА КУРМАДИМ ДЕБ НОЛИДИГОН ПАРОСАТСИЗ КАЙНАЛАР УНДАЙДИ БУ ИШГА.

  13. Урф одат, расми русми деб — хашамат, дабдаба, хужа курсинга ута берилдик, буни ортидан факат АНДИЖОНда эмас юртимизни бошка худудларидахам бир биридан узарга туй килиш тугул, улган одамга эхсон килишхам дабдаба булиб колди.
    Мен Андижонликман, айрим холатлар бор, буги узим шохидиман.
    Хафа булманглар ёшлар, мени отам яхши инсон — демай, купрок — МЕНИ КАЙНОТАМ ПОЛОНЧИ — дейдиган купайиб колди.

  14. O»zbekekiston judda tinch va farovon xalq iltimos bir birimizga oqibatli bolaylik bowqa davlardan turizmlar kelisganida xalqimizni tarixini va xozirgi kunidan judda xavasda ketiwadi. Bundan mamnun bolaylik ollox nizni xar qanday yomon ilatlardan ozi asrasin. Azizlar oqibatni yoqotmaylik xamma oxini bilsin….

  15. Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.барчангизга улуг байрам ыйдул адхо муборак булсин.Аллохим икки дуне бахту икболига мушарраф этсин.Биродарлар мени тушунимча бу матнларда тарафкашлик сезилмаябти,лекин узб.ни кайси шахарларида бундай номакбул ишлар булаетганини курсатиб утишябти.хар бир нарсадан тугри хулоса чикариб олишимиз кк деб уйлайман

  16. Бунака хезалак куев тура ва кайноталар бизда хам якинда 12 кунлик келинни хайдашибди. Нима эмиш, келинни мазари бир махал келаетган экан, униси хам майли куев тура кечки пайт иштаха учун жиндак олиб туриш учун биттадан коньяк кушиб жунатишсин деб илтимос килган экан хеч ким инобатга олмабти миш. Бу ифлосларни бульдозерда тепаласанг хам кам.

  17. Кореадагиларни киевлари ласетти девотти хайрият росиядалигини инобатга олиб спарк дебди инсофи бор экан ааааааазгина!

  18. Яқинда Тожикистонинг миллий кутубхонасининг директори углини уйлантрипти куп харажат қигани учун хам ишдан кетипти хам иши судебни булипти

  19. Qizimizani avaylab soglim qib katta qilamiza institutlada kontrakt tolab oqotamiza . Mebeldan tortib cinnilari uyini ozini yasatisi. Toyda kelindan kop harajat ketadi. E ikkala qizim hayotida oqib ozini oyoqqa turgazsin bularni esitib qizini uzatgin kemi qoladi.hecam katta bimasa diysan qizini. Afsus bunda qsynatadan spark soragan yigitga

    1. Опа у куёв хисобланмайди, балки сразу МОШЕЙНИК деб уйлайверинг !
      Ва сразу Дамини беринг !
      Олохимга рахмат айтинг Куёвни юзини кандайлигини билганингиздан, яъни кеч булмасидан
      Бу уйинчок эмас ХАЁТ ку

  20. Özbek ekkanini örayapti.Ösha urf-odatni özi öylab chiqmaganmidi.!Ösha (ta’magir)kuyovni bugun fe’l atvorini endi bilmayotgandir.Bundan bir asr muqaddam Özbegim islomni xar bir ishda dasturamal qilardi.Hatto kuyov tanlashda ham,kelin izlashda ham eng avvalo dinu diyonatini albatta Shariat taroziga qöyardi.Öxshasa töy boshlardi,öxshamasa aksi…

  21. Русларча килиш керак ! Вот жинили вот вам квартира сёмная муж и жена заработайте на квартиру купите квартиру потом ражайте детей на нас не рашитывайте ! Это аптимальный вариант вот тогда будут знать как деньги идут родителям ато купи спарк надо же охуевший зять извините за мат

  22. «Аллоҳга қасамки, покман» — деяоладиган қиз бўлса, менга тегсин!
    Ҳаёси, имони, ибоси бўлса,
    Товонига етар либоси бўлса,
    Ота-онасининг дуоси бўлса
    — Менга тегсин, ўзим оламан!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *