Муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган фуқароларга солиқ имтиёзлари берилади

ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 275— ва 290-моддаларига қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Уй-жойларда амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни киритиш таклиф этилмоқда.

Имтиёз муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга тақдим этилади. Энергия таъминоти ташкилотларининг тегишли маълумотномаси имтиёзни қўллаш учун асос ҳисобланади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши  ёки рад этилиши мумкин

Манба: “Norma.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *