Мухлис саволи: Гар ютқазсанг сени на қилай?

Рақиб ютса қандайин кулай?
Дардим қандай оромга улай?
Эронга мен майли қул бўлай
Гар ютқизсанг сени на қилай?

Россияда висолинг кўрай
Кореядан ғалабанг сўрай
Хитойдан ҳам мағлублик тилай
Гар ютқазсанг сени на қилай?

Сабрим тоғи нурай бошласа
Очколаринг кўзим ёшласа
Сурия ҳам қармоқ ташласа
Гар ютқазсанг сени на қилай?

Клуб йўқми мухлис бўлмоққа?
Ғалабингдан ўйнаб-кулмоққа?
Европага шарт йўл олмоққа…
Асло тоқат қилмам тонмоққа
Асло тоқат қилмам тонмоққа
Гар ютқазсанг сени на қилай?

Россияда висолинг кўрай
Кореядан ғалабанг сўрай
Хитойдан ҳам мағлублик тилай
Гар ютқазсанг сени на қилай?

Муаллиф Аброр Зохидов: «илҳомчим Зулайҳо опага раҳмат».

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *