Муаллим, кўзингизни очинг!

Мана бу гапни сизга мен эмас, директорингиз эмас, РайОНО, ОблОНО мудири эмас, ҳатто вазирингиз эмас, Ўзбекистон Президенти айтаяпти:

«Муаллимларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга (тозалаш ишлари, шанбаликлар, ободончилик ишлари, турли йиғилиш ва мажлисларда бўлиш, коммунал хизматлар тўлови ва кўрсаткичларни текшириш билан боғлиқ хизматларга) жалб қилишни тақиқлаш йўли билан, бундан ташқари, ўқитувчилар маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва бошқаларга) мажбурий равишда олиб қолиш ҳам тақиқланади».

Қандай тушундингиз, муаллим? Омади-я?! Тушунтираман, кўзингизни каттароқ очинг! Бундан кейин:

1. Кўча тозалашга чиқмайсиз;
2. Шанбаликка чиқмайсиз;
3. Ободончиликка чиқмайсиз;
4. Йиғилишга бормайсиз;
5. Газ, свет, сувга пул теришга чиқмайсиз;
6. Одамларди ҳисоблагичини текширишга чиқмайсиз;
7. Мажбурий обунага пул бермайсиз; (Яна ўтган йилдагидан ҳам кўп газитга обуна бўлиб юборманг, ўз ихтиёрингиз билан)
8. Газ, свет, сув ва бошқаларга энди ойлигингиздан ушлаб қолмайди ҳеч ким.
9. Кино, консерт, театрга белат сотса, олмайсиз;
10. Ойлигингиздан бир сўм бировга бермайсиз!

11. Энди металлолом йиғмайсиз;

12. Энди макулатура йиғмайсиз;

13. Энди мактаб таъмирига пул йиғмайсиз;

Энди қандай тушундингиз?!
Шундан сўғин ҳам кўча тозалашга чиқсангиз, пахтага чиқсангиз, шанбаликка чиқсангиз, ўзингиз ўқимайдиган газитга обуна бўлсангиз, ҳар хил «ушла-ушла»га пул берсангиз – ўлганингиз яхши!
Президентнинг айтганига амал қилмасангиз – муаллим эмас, кимлигингизни айтиш қийин бўлган, Худо урган бир нусха бўласиз!
Яна нима қилиб берсин Президент?!
Ташаббус кўрсатиб, қўлингга чўтка олиб, кўчага чиқиб кетсанг, битта-битталаб кетингга тепиб, синфхонага қамасинми энди?

Шунча гапдан кейин ҳам шунақа ишларга чиққан муаллим муаллим эмас! Қўй. Қўйни хафа қилдинг-ов?! Просто баран!

Мени қандай тушундингиз?
Яна кўп гаплар бор, уни тушунишингиз қийин, директорингизга айтинг, ўқиб,  тушунтириб берсин!

Яшасин Президент!

Каримберди Тўрамурод

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *