Moody’s: Ўзбек банклари сўм девальвацияси билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўта олади

Иқтисодиёт кўтарилишининг давом этиши ва давлатнинг юқори даражадаги кўмагининг сақлаб қолиниши Ўзбекистон банк секторига миллий валютанинг тезлаштирилган девальвацияси билан билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин, дейилади Moody’s халқаро рейтинг агентлигининг янги ҳисоботида.

«Ички инвестиция ва давлат харажатларининг юқори даражаси, шунингдек ойлик, пенсия ва хориждан юборилаётган пул маблағларининг ўсиши шарофати билан истеъмол кўрсаткичларининг кўтарилиши ўзбек банклари ҳолатига ижобий таъсир кўрсатишда давом этмоқда ва бир қанча даражада миллий валюта қийинчиликлари компенсация қилмоқда», — дея қайд этди Moody’s кичик вице-президенти Петр Паклин.

Ўзбек банклари кредит портфеллари сифати яқин 12−18 ой давомида яхшиланади, бунда муаммоли кредитлар улуши босқичма-босқич қисқариб бориб, тақдим этилган кредитларнинг жами ҳажми бўйича 2016 йил сўнгидаги 2,7 фоизлик ҳолатдан 2−2,5 фоизлик даражага тушади.

Ўзбек банкларининг капитал ва даромадлар даражаси кредит йўқотишларини қоплаш учун етарли, деб ҳисоблайди агентлик.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.