Мобил операторлар 5-сентябрдан бошлаб ўз хизматларини сўмда ҳисоблай бошлайди

Ўзбекистон мобил операторлари ва интернет провайдерлари 5 сентябрдан бошлаб тариф хизматларини сўмда ҳисоблай бошлайди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” телекоммунитасия компаниясидаги манбасига таяниб хабар берди.

Сўмга ўтиш Ўзбекистон Президентининг 2 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини либераллаштиришнинг устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, эндиликда Ўзбекистондаги барча товарларининг таърифлари, ишлари ва хизматлари миллий валюта ҳисобида амалга оширилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 4-сентябр куни операторлар ва провайдерлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда АҚШ долларида кўрсатилган тарифларни ҳисоблашда 29-августдан бошлаб Марказий банк томонидан белгиланган доллар курсига нисбатан 4210,35 сўм қилиб белгилаб олиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *