Мисрда «ўқиб келганлардан» эҳтиёт бўлинг!

Мисрда яшаётган бир танишим айтганди: “Ўзбекистондан ўқийман деб келганларнинг аксарияти “Ал-Азҳар”га кира олмайди. Ҳужраларда таълим олишади ва уларнинг ақидаси ҳам, мазҳаби ҳам ўзгариб кетади. 90 фоизи жинкаш бўлиб боради.

Эслаб кўринг, ўзимизникилар “Ал-Азҳар”да ўқимаган пайтлари “Одамнинг ичига жин киради”, деган гап бормиди? Йўқ эди. “Ичингдан жинни чиқараман”, деган товламачилар бормиди? Йўқ эди. Ҳозир ҳар бир шаҳарда “ичингдан жинни чиқариб, кўзингга кўрсатиб, кетига тепиб, деразадан ташқарига улоқтириб юборадиган” жинкашлар бор. Ҳаммаси “Ал-Азҳар”да “ўқиб” борган.

Яна битта гап: “Ал-Азҳар”га анови идораларнинг ходимлари ҳам келиб, ўқиб кетмоқда. Улар ростдан ҳам “Ал-Азҳар”да ўқиб, диплом олиб кетишаяпти. Аммо уларни молиявий жиҳатдан таъминлаб қўйган идоралар “Диннинг ичида ўз одамимиз бўлсин”, деган мақсадда ўқитишаяпти. Мақсадлари динни ичидан қўпориш. Ҳеч бўлмаганда диндорлар орасида ўз “қулоқ”ларига эга бўлиш.

Хуллас, Мисрда “ўқиб” борганлардан эҳтиёт бўлинглар!”.

Мен бу гапларга, очиғи, Ватандан ташқаридагиларнинг доимги гаплари, тирноқ остидан кир қидириш, юртимизга маломат тошларини отиш, дея эътибор ҳам бермаган эдим. Аммо бугун ўйланиб қолдим: балки бу гапларда жон бордир? Бу гапларни бир мушоҳада қилиб кўрармиз, нима дейсизлар?

Аммо Мисрда ўқиб келиб, сидқидилдан динимизга, элимизга хизмат қилаётган, ҳатто ўша “Ал-Азҳар”да мударрислик қилаётган юртдошларимизга ҳурматимиз бисёр, буни ҳам унутманг!

Отабек Марғилоний

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *