Мирзо Субханов: ЎзР Божхона қўмитаси ҳуқуқбузарни «намозхон» деб хўрлади

2017 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида «Флирт журнали эгаларининг сўнгги ҳийласи» номли провокатцион мақола чоп этилди.

Муаллифи Самарқанд вилоят Давлат божхона қўмитаси матбуот маркази бўлган бу мақола интернет тармоғида шамол тезлигида тарқалиб кетди ва Nuz.UzDarakchi.UzAsr.UzPodrobno.UzRambler.RuSputnik ва бошқа кўплаб ахборот агентликларида чоп этилди.

Расмий ташкилот ғайри одатий «детектив» ҳақида:

«Яқинда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирок этган ушбу ўткир сюжетли салкам детектив воқеани айнан шундай номлаш айни муддао» — деб изоҳ берди.

Мақолада, Самарқанд халқаро аэропорти божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси Санатиллоев Муллабаҳодур Бахтиёр ўғлини Москвадаги машҳур сутенёр ёки «папароза» деб эътироф қилган, ҳамда порнография ва Москва фохишалари телефон рақамлари базаси билан қўлга тушганлигини маълум қилган.

Шунча шовшув бўлган мақола оддий маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлиб чиқди ва ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида (748875 сўм) жарима солинди холос.

Энг ачинарлиси бу мақолада Давлат божхона қўмитаси ҳуқуқбузарга нисбатан:

«Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, суҳбат давомида Санатиллоев итоаткор мусулмон сифатида ҳар куни беш вақт намоз ўқишга ҳаракат қилаётганига даъво қилди» деб уни очиқдан очиқ дискриминация қилди.
Ҳукукбузарнинг намоз ўқиши ёки ўқимаслигига урғу бериш Ўзбекистон Республикаси конституцияси ва Халқаро ҳуқуқ нормаларига тамоман зиддир.
Ўзбекистонда виждон эркинлигини ҳеж ким бекор қилгани йўқ!
Мақола юзасидан Самарқанд вилоят Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати билан учрашганимизда:
«Йўловчилар кўп ҳолларда бизни «Мен мусулмонман, беш маҳал намоз ўқийман» — деб чалғитмоқда» — деб, бу ҳолатга изоҳ берди.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматига, интернетдаги миш-мишларни тарқатиш ва фуқароларларни «намозхон» ва «намозхон эмас»ларга ажратиш ўрнига, ўз қўмитаси фаолиятига доир, хусусан аэропортлар ва бошқа божхона пунктлардаги одамларнинг сарсонгарчиликлари ва бу сарсонгарчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида кўпроқ маълумот беришни сўраб мурожаат этамиз.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *