Мирзо Субханов: «Ўзбекнефтегаз»нинг янги логотипи ўғирланганми?

«Ўзбекнефтегаз»нинг янги логотипи ўғирланганми?

 
«Ўзбекнефтгаз» АЖ 2017 йил 19 июн куни Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танлов эълон қилди. Ғолиб учун Chevrolet Spark автомобили ваъда қилинган эди. Ғолибни эълон қилиш мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлсада, танлов 10 октябргача узайтирилди.
«Танлов узайтирилганлиги асоссиз ва бунга сабаб танлов коммиссия аъзоларидан бири Ю.Т.нинг нообъективлиги» — деб иддао қилди танлов иштирокчилардан бири Жавоҳир Комилов.
Узайтирилган танлов муддати 1 октябр ва ғолибни эълон қилиш санаси 24 ноябр деб белгиланган бўлсада, фақат 5 декабр кунига келиб расмий сайтда эълон берилган.
Ғолиб логотипини қуйида келтирамиз:
«Ўзбекнефтегаз»нинг янги логотипи ўғирланганми?
Охирги пайтларда Ўзбекистонда янги логотип танловлари бўйича «ўғриликлар» кўпайганини айтиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи логотипи ва Фарғона вилояти туристик логотипидан кейин навбат «Ўзбекнефтегаз» логотипига келдими?
Танлов ғолиби Бахром Калоновнинг логотипи бошка бир иштирокчи Максим Бондаренконинг логотипидан кўчирилган бўлиши мумкин:
Бундан ташқари дуньёда шунга ўхшаш ва доимий фойдаланишда бўлган яна бир логотип ҳам мавжуд экан:
  
Нима бўлса ҳам танлов белгиланган муддат ва тартибда, очиқ ва объектив ўтқазилмаган.

Хусусан, танлов низомида «Комиссия 50 (элликта) энг яхши вариантларни танлаб олади ва финалга чиққан иштирокчилар ўртасида очиқ танлов ўтказади» дейилган бўлсада, ҳеж қандай очиқ танлов бўлмаган. 

Ҳаммамизга «янги» логотип муборак бўлсин!
Мирзо Субханов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *