Мирзо Хўқандий: Футболчиларга харбийча қасамёд қабул қилдириш керак

Жахон чемпионати саралашининг хар доимгидай сўнгги туригача имконият сақланиб қолган бўлсада, якунда хамма хаяжонда, ташвишда. Сўнгги турни бой бериб, Россияга бораолмасак хам ватандошларимиз терма жамоамизни қўллаб қувватлашларига хеч шубха қилмайман. Бунинг асосий сабаби бу миллат жамоаси, бу ерда шахсий манфаатлар иккинчи даражали бўлиб қолади. Сабаби мухлисларимизда ватанпарварлик туйғуси, ватани ғурурини химоя қилиш каби фазилатлар, футбол орқали бўлсада қон қонига сингиб кетган. Ўз уйимизда бўладиган хар бир ўйинларга қайси вилоятлардан бўлса хам вақтини ва маблағини аямасдан стадионларга ташриф буюриб, олиб сотарлардан 2-3 баробар қимматга чипта харид қилиб бўсла хам ватанимиз жамоасини қўллаб қувватлашга тайёр мухлисларимиз бор. Чунки бу жойда ватанимиз шани ўртага қўйилганлигини хамма мухлислар билишади.

Аммо терма жамоамиз айримлар учун шахсий томоркага айланиб қолди, бу ерда ватан туйғуси эмас, шахсий манфатлар биринчи планга чикарилди. Ман бу билан фақат мураббийни назарда тутганим йуқ. Майдонда ватан шани ўртага қўйилдими, хар бир футболчи борини бериб ўйнаши керак. Хитойга карши ўн бир футболчидан 4-5 таси жон куйдирди холос. Ўйиндан сўнг орияти ларзага келган Одил Ахмедов очиқ бўлмасадан аччиқ гапларни гапирди. Миллат номидан уларга миннатжорчилик билдираман. Қолганлари эса ўйин пайтида жарохат олишдан, карераси тугаб қолишидан қўрқиб ўзини эхтиёт қилишди. Бу худди жанг пайтида жанг майдонини номардларча ташлаб қочиш, фақат ўз жонини ўйлагандек таъсурот қолдирди. Бунақанги футболчиларда ватан туйғуси, ватан шанини химоя қилиш каби эркаклик ори, ғурур йўқ деб бемалол ишонч билан айтиш мумкин. Гап кимлар хақида кетаётганини тушунгандирсиз.

Энг аввало хар бир терма жамоага жалб қилинган футболчи-ю мураббийдан тортиб фаррошгача ватан туйғуси, ватани шаъни, миллат манфаати, эркаклик ғурури тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Керак бўлса харбийча қасамёд қабул қилдириш керак. Анашунда термага чақирилган хар бир футболчи ё ватани шанини жонини бериб бўлса хам химоя қилади, ё чақирувни рад этади. Бизга ватанини ор-номуси учун ўйнайдиган, жон куйдирадиганлар керак. Бунинг яққол мисоли сифатида Сурия терма жамоасини келтириш мумкин. Сурия айни пайтларда жуда-жуда оғир кунларни бошидан ўтказяпди. Сурияда битта бўлсада сал яхшироқ стадион тугул, тузукроқ мактаб хам бўлмаса керак. Аммо футболчилари ватани учун жонини беряпди. Бу ерда ватан туйғуси биринчи планга чиқиши кераклигини Сурия термаси кўрсатиб қўйди. Хаттоки жахон чемпионатига мезбонлик қилиши кутилаётган Қатарни 3-1 хисобидан мағлубиятга учратаолди. Бу нимадан далолат беради. Сурияда номдорроқ футболчи ёки мураббий борми. Ёки бизга ухшаб миллионларни сарфлайдиган федерацияси борми. Йўқ, уларда фақат ватан манфаати бор. Хеч бўлмаса ўз ғалабалари билан миллатини овутиш, бутун дунёга Сурия деган юрт хали хам борлигини исботлашдир.

Қачонки биз футболчиларимизда, Сурия футболчиларидек ватанпарварлик туйғусини шакиллантира олсакгина жахон чемпионатига чиқишга хақли бўламиз, акс холда жахон чемпионатига чикиб миллатимиз футболини кўрсатишга уринишимизни кераги йўқ. Терма жамоа либосини кийган хар бир футболчи, энг аввало бу либосни масъулятини хис қилиши керак. Бу либос у давлатдан бу давлатга сафар қилиб, дам олиб, уйга совға саломлар тўлдирилган чамадонларда қайтиб, йўл йўлакай тўртта туртта бўлволиб қарта ўйнашлик учун ишониб топширилгани йўқ. Устингдаги бу либос, миллат ғурури, ватанинг шаъни, шуни унутмаслик керак. Қўлингдан келмадими, эплай олмаяпсанми, ўрнингни эплайдиганларга бўшат. Мураббий чақирса, қўлингдан келмайдиган ишни ватан учун дема. Яхшиси эплай олмаслигингни эркак бўлиб тан ол. Шу ишинг мухлис учун, ватанинг учун энг котта қилган хизмтинг бўлади. Фойданг тегишига ақлинг етмаяптими, яхшиси жимгина кузат.

Эртага курамиз эркак футболчиларимизни ғурурини, тўғрироғи ватани шаъниқанчалик қадирлиг-у, ўз орини қанчалиқ химоя қила олишларини. Омадларингни берсин ориятли футболчилар.
Эртага курамиз эркак футболчиларимизни ғурурини, тўғрироғи ватани шаъниқанчалик қадирлиг-у, ўз орини қанчалиқ химоя қила олишларини. Омадларингни берсин ориятли футболчилар.
Ўн иккинчи сентябрь куни эса миллатимиз футболи тепасига муносиб инсонларни келишига умид қиламан. Хамма чарчади гапираверб, ёзавериб.

Барча юртдошларимизни ватан туйғуси кўксини куйдиришдан тўхтамасин.

Мирзо Хўқандий

Биринчи изоҳ

  1. Бечора ўйинчилар! Футболда жарохат олиб ўйин фаолиятини тугатган собик футболчилар хамма-хаммани эсидан чикиб, чеккада иложсиз, ночор яшаётганини кўришиб албатта ўзини эхтиёт килишади-да. Бунга ногирон бўлиб хаккини ололмай юрган футболистлар канча!? Улардан ким хабар олаяпти? Ким химоя килиб охиригача уддасидан чикди? ХАММАНГЛАР УЛАРГА БЕЭТИАОРСИЗЛАР-КУ АХИР!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.