Минимал ойликнинг 500 бараваригача миқдорда валюта сотишда паспорт сўралмайди

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2886-1, 2017 йил 5 сентябрь).

Тузатишлар билан улар амалга оширилганда банклар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак бўладиган бир марталик банк операциялари миқдори оширилди. Энди ЭКИҲнинг 500 бараварига (илгари – ЭКИҲниг 100 баравари) тенг ёки ундан ошган сумма қуйидаги ҳолларда лозим даражада текшириш учун асос бўлади:

• жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида;
• жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида (конверсия);
• жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида.

Янги ўзгартиришларга мувофиқ, тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

• тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
• мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
• ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганиш;
• мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *