МИБ ходимлари «миллий касаллик»ка чалиндими?

Халқни иши кимга кўпроқ тушса, қайси соҳа вакилларига ҳукумат кўпроқ имтиёз ёки эркинлик берса, шу касб эгаларининг манмансираб кетиши «миллий касаллик»ка айланиб улгурган чоғи.

Яқиндагина жамиятимизга ваҳима билан кириб келган мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлинмасига коммунал тўловларни тўлаш учун кириб борар эканман, ходимларнинг ўзини тутишидан бу ерда прокурорлар ўтирган бўлишса керак, деган фикр хаёлимдан ўтди.

Қатор дарчалардан бирини секин тақиллатишимни биламан кимдир уни шартта очди. Қош-қовоғини осилтириб, «ким керак» деди қўрслик билан, на салом, на алик. Саломим бўғзимда қотди. Мен булар уйимга бориб, овора бўлиб юрмасин, деган мақсадда ўзим келиб тўловларни амалга оширмоқчи эдим. Лекин бу муомаладан кейин «хайф сенларга ишонч ва имтиёз» дедим ичимда.

Ўртоқлар, биз тенг ҳуқуқлимиз. Ҳар биримизнинг бу жамиятда ўрнимиз ва вазифамиз бор.

«Илтимос, МИБмисан, прокурормисан олдинга иш билан келган юртдошингни ҳурмат қил! Прокурор ҳимоясидаман деб мушук-башарангдан шер ясаб олма!» дегим келди шунақаларга.

Муаллиф: Шуҳрат Сатторов

3 комментария

  1. Свет ва газ бу хусусий мулк,давлат мулкидан чикарилган,ёки хали хам давлат мулкими?
    Давлат органлари оддий фукорони химоя килиш урнига уни жарима ва бошка жавобгарчиликка торяпти.бу эса уша хукмронларга йул очиш,.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *