Металлолом: Президент қарори ижроси Дўстлик туманида қачон амалга ошади?

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 декабрдаги «2018 йилда металллом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида»ги қарори асосида таълим ва тиббиёт муассасалари учун металлолом ва қора металлар чиқиндиларини йиғиш ва топшириш бўйича вазифа юклаш тақиқланган эди.

Дўстлик туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида ходимларга эса 2018 йил учун киши бошига 130 кг дан металлолом топшириш буюрилибди. Бир кг металл 1000 сўм бўлса, металлолом «солиғи» 130 минг сўмга тушаяпти. Боғчада ишлаётган ходиманинг менга айтишича, мудира ҳамшира орқали шу топшириқни берган.

Боғча ходималари бу ҳақда прокуратура органларига айтишга, ўзларига гап тегишидан қўрқишади. Бу бўйича таълим муассасалари ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида экани, бу каби ҳуқуқлар бузилганда кимларга қандай тартибда мурожаат қилиш, мурожаатлар анонимлиги сақланиши айтилиши керак. Акс ҳолда Президент қарори оддий ҳужжатлигича қолиб, қуруқ гапдан нарига ўтилмайди.

Санжар Саид

3 комментария

  1. Ассалому алайкум. Азиз юртдошлар, келинглар, «бир мартагина» Президент қарорини бажармасак бажармай қўяқолайлик. Биргаликда савоб ишга қўл урсак нима дейсизлар? Ўша тилга олинган Дўстлик туманидаги 3-сонли МТМ ходимлари номидан 8 тонналик ош кетадиган қозонни металлоломга топшириб юборайлик. Бир ўқ билан икки қуённи урамиз — ҳам МТМ ходимлари металлолом қарзидан қутилади. Ҳам бачкана ОШ ПОЙГА си барҳам топади.

  2. Бу масалага жиддий караш керак. Качонгача хокимлар металлом учун шахсан жавоб беради? Нукул туман-шахар хокимларини айблайвермасдан вазирларга инсоф сурайлар! «Нима килиб металлом топширасан- Мен билмайман!!! Мендан хам талаб килишяпти, Деб тургандан кейин бош олиш бошланадида бу конун ишламас жамиятда!!

    1. Холисжон(ёки «хон»), айтингчи, вазирдан ким талаб қиляпти экан? Ёки вазир ўқитувчи ва ҳамширадан талаб қил деяптимикин?
      Айтганча, Қашқадарёга Президент келаркан, кечадан бошлаб Ғузор ҳокими Фозилжонни пайтавасига қурт тушиб, ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚАРШИ- ҒУЗОР йўлини тозалатаяпти.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *