Меҳнат вазирлиги: Ўзбекистонда Ишсизлик нафақаси миқдори икки баравар оширилади

Келгуси йилдан бошлаб, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишсизлик нафақаларини оширишни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги мунозаралари чоғида маълум қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Эркин Мухиддиновнинг сўзларига кўра, 2020 йилда ишсизларга бериладиган нафақа миқдори икки баравар оширилади ва 644 минг сўмни ташкил этади (тахминан 70 доллар — Эд.). Мухиддинов, шунингдек, янги Меҳнат кодекси ишлаб чиқилаётганлигини ва яқин келажакда жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини таъкидлади.

Вазир ўринбосари Ўзбекистон жамоатчилигини янги кодексни муҳокама қилишда фаол иштирок этишга, ўзининг барча таклифларини ва ҳаттоки талабларини онлайн муҳокама порталида қолдиришга чақирди.

Пресс-клуб муҳокамаси чоғида, сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 205 минг киши иқтисодий жиҳатдан фаол эмаслиги, ишсизлик 9 фоиздан 8 фоизга тушгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, ишсизлар сони 1 миллион 300 кишига тенг бўлиб, 50 минг фуқарога ишсизлик бўйича нафақа берилади. Ишсизликнинг энг юқори кўрсаткичлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.