Мамлакатга узоқ йиллар давомида раҳбарлик қилган диктаторнинг қабри кўчирилди

1 393 views

Испания собиқ раҳбари, диктатор генерал Франконинг қолдиқлари уруш қурбонлари мозоридаги ҳашаматли мақбарадан муниципал қабристонга кўчирилди. У тарихда жаллод, авторитар тузум раҳбари намоёндаси сифатида ном қолдирган. Генерал Франко фуқаролар урушида (1936 -1939 йиллар) фашистлар тарафида бўлган. Унинг партияси урушда ғолиб бўлгач 1975 йилга қадар давлат тепасида раҳбарликни ушлаб турган. Франко бошқаруви даврида аҳоли орасидаги сиёсий ва ғоявий мухолиф рақибларига нисбатан репрессиялар ўтказилиб келинган.

Бугунги кунда Испания жамияти икки тарафга ажралган: бирларини уни миллат қаҳрамони деса, бошқалари диктатор, золим, дейди. 2007 йили Европа парламент кенгаши Франконинг жиноятларини қоралаган баёнот эълон қилди. Испаниянинг сўлчилар сиёсий фаолларининг узоқ йиллик қистови билан жорий ҳукумат Франкони уруш қурбонлари қабристонидаги катта мақбарадан чиқариб юбориш қарорини қабул қилди. Октябрьнинг 24 куни қариндошлари ва руҳонийлар хузурида Франконинг қолдиқлари мақбарадан фуқаролар қабристонидаги Франконинг хотини қабри ёнига кўмиб юборилди.

Франко ўзи раҳбарлик қилган «фалангистлар» деб номланувчи фашистлар ҳаракати билан испан республикаси тарафдорлари ўртасидаги фуқаролар уруши (1936 — 1939 йиллар) натижасида Испаниядаги ҳокимиятни эгаллаб олган. Урушда ғолиб бўлгач Франко ўзини Испания давлатининг каудильо (доҳий)си деб эълон қилган ва олий раҳбариятни ўз қўлида ўлгунича, яъни1975 йилгача ушлаб турган. Вафотидан сўнг мамлакатда конституцион монархия тикланиб, жамият демократик ривожланиш йўлига ўтган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.