Маккада фожиали тарзда ҳалок бўлган зиёратчи аёл ўзбекистонлик бўлгани ҳақидаги тахминлар рад қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Макка шаҳрида Ҳаж зиёрати чоғида Ҳарамдадан тушиб кетган аёл ўзбекистонлик эмаслиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақдаги эълон идоранинг расмий сайтида нашр этилди.

Фожеа 22 август, сешанба куни юз берган эди.

«Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Маккаи мукаррамадаги Ҳарамда юз берган фожеа видеоси кенг тарқалмоқда. Видеотасвирда Ҳарамнинг юқори қаватидан бир аёл пастга тушиб кетган ва унга биринчи ёрдам кўрсатаётганлар орасида ўзбекистонлик зиёратчи ҳам кўринган. Шу сабабли йиқилган аёл ҳам ўзбекистонлик зиёратчилардан бири деган нотўғри маълумот тарқалган», — дейилади хабарномада.

«Ўзбекистон ишчи гуруҳи мазкур масалани атрофлича ўрганди. Ўзбекистондан келган зиёратчилар соғ-саломат ҳолда ибодатларини давом эттирмоқда», — дейилади идора баёнотида.

Ҳарам хавфсизлик хизмати йиқилган аёл эфиопиялик зиёратчилардан эканини аниқлади

5 комментариев

  1. Аёл эрига қичқириб деди:
    — Нега ўзингиз истаган кийимни менга кийгизасиз? Ҳамма олдида мени шарманда қиляпсиз, биласизми, шуни?

    Эри хотиржам табассум қилиб деди:
    — Сен эса, мени Аллоҳнинг олдида шарманда қиляпсан!

    Охиратдаги
    «Улар шойи ипаклардан яхши либослар киярлар» (Каҳф: 31 #оят).
    билан
    «Бас, уларга оловдан кийим бичилди» (Ҳаж: 19 #оят) ларнинг орасидаги фарқнинг қанчали катталигини сезяпсизми?

    Аллоҳ сизга ўзингиз рози бўладиган либосни кийдириши учун, сиз Роббингиз рози бўладиган кийимларни кийинг! Бу нарсага диққат қилинг!

    «Ҳар бирингиз раҳбардирсиз. Ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагилар ҳақида сўраласиз»
    (Муттафақун алайҳ).

    Аҳамиятли бўлинг! Умрингизнинг қолган қисмини бу камчиликни тўғирламасдан ўтказманг!
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    © Умму Абдуллоҳ таржимаси
    👉 t.me/AbuYusuf_official

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *