Мағлубиятдан кейинги кайфият “об-ҳавоси”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга ютқазиб, форсларга Жаҳон чемпионати чиптасини совға қилишди. Барака топ, азаматлар! Рўзадор эронликларга жуда савобли “туфҳа” бўлди. Мағлубиятдан кейин бечора ўзбек футбол мухлислари ўз муносабатларини қай тариқа “изҳор қилишди”? Ижтимоий тармоқлар оралаб, ана шу “изҳорлар гулдастаси”ни тузиб чиқдим.

*********************

*Ўзбекистон футболи уни севадиганлар, унга жонини берадиганлар, унга вафодорларга муҳтож. Ҳиёнат қиладиганларга эмас. Қачон Президентнинг Ўзлари назоратга олсалар, ўшанда ҳаммаси ўзгаришига умид қилса бўлади. Бу менинг шахсий фикрим! (Санъат Шарипов)

*Асабни асранглар! Бабаяниям, бошқасиям жониларга оро кирмайди. Биз аввал дарвозага тўппа-тўғри тепишни ўрганайлик, кейин бир гап бўлар. Кейин яна бир гап: эронлик футболчиланинг кўпчилиги рўза тутган экан. Шу ҳолатида ҳам 90 дақиқа тиним ва чарчоқ билмади. (Камолиддин Алимов)

*Болаликдаги футболчи булиш орзуси армон булганига бугун яна бир бор шукур этмок лозимдир…(Баҳриддин Чустий)

*2018 йил Россияда ўтиши белгиланган Жаҳон Чемпионатига чиқолмаслик нафақат Бабаяннинг, менинг ҳам қўлимдан келарди. (Ботиржон Эргашев)

*Туф, санга, Бабаян! Тфу, санга, МТЖ! (Хуршид Далиев)

* Эроннинг мураббийси кимсан Карлуш Кейруш, Фергюссоннинг шогирди. Бизнинг Бабаян эса…Узр, ошпазларни танимайман! (Баҳодир Маҳмудов)

* Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқмайди, лекин ким чиқишини аниқлаб беради… (Навқирон)

*Илтимос аҳли твиттер, Бабаянни эшшак, деб эшшак бечорани ҳақорат қилманғизлар… (Квартет)

*-Бабаян деганлари ким бобо?
-32 млн. одамни сўкишга мажбур қилган рекордчи. У Гиннесга кирди яқинда. (Хуршид Абдурашид)

*Мен барибир ўша фикримни қайта-қайта таъкидлайвераман: токи ўйиндаги натижасига қараб ҳақ тўлаш тизими жорий этилмас экан, бу соҳадаги текинтомоқ қийшиқоёқ пайтавақулоқ мешқорин миллионерлар фақат халқнинг пулини еб ётаверишади! (Ҳамидбек Юсупов)

*Эээээхххх Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқади деб опоғдадам ўлиб кетди. Дадам 60 га кирди. Мен 38 га кирдим. Ўглим 17 га кирди. Ҳамма Россияга футбол ўйнагани борса, ўзбеклар ишлагани боради, ҳар доимгидек. (Оятуллоҳ Ҳамидий)

*Эрон т.ж. — Бабаян т.ж. 2-0
P/S: Ҳар бир ишда ҳикмат бор-ку, энди Бабаян кетар, а? (Темур Малик)

*Иккита ўйин! 180 дақиқа! Эрон дарвозаси томон битта ҳам аниқ зарба бера олмаган бўлсак-да, Игорь Сергеев ҳар иккала ўйинда ҳам тўлиқ 90 дақиқадан майдонда тўп сурди. No comment… (Темур Малик)

*Бундай ўйин билан Россияга фақатгина ишлагани келиш мумкин! (Ғанишер Байдуллаев)

*Бразилиядан яхши 11 питболчини обкелиб, термага ўйнатиш керак! Ия, унда ўзимизни футболчилар нима қилади? Доимгидай, чойхонасида ошини еяверади:) (Дима Қаюм)

*Бабаян «Футбол фалсафамиз бор» деган экан. У шунчаки адашган. «Сафсата» ўрнига «фалсафа» сўзини айтиб юборган. (Ўткир Қаламтебратар)

**************************************

Хуллас, ана шунақа гаплар! Шу кетишда, Хожибой Тожибоев айтгандек, ўзимизни аэропортга ҳам чиқолмаймиз, шекилли!

Тармоқлар оралаб-сараловчи
Муслим Мирзажонов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *