Мағлубиятли ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан билдирилган қизиқарли фикрлар

Кеча, 31-август куни 2018-йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойга қарши кечган мағлубиятли ўйинидан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўплаб қизиқарли, аламли, кулгули ва юракни ўртовчи постлар қолдирилди. Эътиборингизга уларнинг айримларини тақдим этамиз.

Twitter фойдаланувчилари томонидан қолдирилган твитлар:

@MuzaffarQosimov
Тиз чўкиб мухлислардан кечирим сўраши керак федерация ва Бабаян. Ишни охирига етказиб қўйиш учун имконият беришган шу иплосянга.

@Axmedov_AZ

Сен МТЖ га мураббий бўлган кунинг омад бизни жамоадан кўч-кўронини йиғиштириб кетган, сендаям бет борми? Сендаям виждон деган нарса борми???? (Кимга қаратилганини сездингиз)

@Usmon_IX
Энг охирги ўриндаги жамоага ҳам мағлуб бўламиз-да, яна Жаҳон Чемпионатига чиқамиз, деб юрамиз… Қизиқ халқмиз ўзи…

@hamzaevr
Майкл Жексон— Ўзбек, десанглар ишонаману, (Бабаян ва МУЗ) Ўзбекистон Кореядан 3 очко ололади, десанглар, *** ишонмайман))))

@ovchi_uz
Кайфиятими ит қувиб юрибди.. Наҳот, Кореяни ютибам чиқа олмайдиган ҳолатдамиз а?.. Хоммом билан тракторга ўт қўймоқ истаяпти бу кўнгил..

@Samarqandiy
Аэропортдан тўғри Жиззахни Гагаринига пахта теришга юбориш керак буларни. Ўқитувчилардан фойда бор, аммо футболчилардан фойда йўқ.

@MuzaffarQosimov
Байрам кайфиятини ноль қилди ыплослар. Футбол ўйнамай ўлиш… бабаян йўқолсин!!!! Йўқолиб кетсин, Сергеевини олиб қайтиб кўзимизга кўринишма.

@Aslanov_K
Бешта Денисов, бешта Шомуродов бўлганида ютардик..

@Samarqandiy
Ҳа, айтганча! Мободо бугун ютиб қўйганимизда эди, чиптафурушларнинг ишлари юришиб кетарди. Биздан кўра улар кўпроқ игна устида ўтиргандай.

@Bek_Sohib
Бундай вазиятдан гол уролмаслик учун нафақат Сергеев бўлиш керак, шу билан бирга Бабаян қўл остида шуғулланган бўлиш ҳам керак.

@yoshulli_
Сергеевнинг бу хатоси унинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини пасайтириб юборади…

@gold_uzbek
Нестеров ғалати сейвлари минан ёшлигимни эслатворяпти. Минг бора шукрким, чақалоқлигимдаям Сергеевчалик кўп ўтирип қўймаганман! ©

@sherabdugapirov
Липпи мураббийлик қилаётган жамоага қарши мураббийси йўқ жамоа шунчалик ўйнайди-да энди, ҳадеб сўкаверманглар!

Facebook ижтимоий тармоғи аъзоларининг билдирган фикрлари:

—Биласанми, оғайни, ўзбек футбол мухлислари шу кунларда кимни энг кўп эслашяпти?
—Бабаянни бўлса керак-да?
—Тополмадинг, аммо яқин келдинг. Ўзини эмас, онасини.

Ҳамидбек Юсупов
***

Самвел, кўрдингми? Ўйинингни яширдинг, аммо Липпи сени барибир тешди!

Бобомурод Абдулла
***

11-та қўчқор бор, арзон 🙂

Саид Комил Холхўжаев
***

9-та ўйин, 5-та мағлубият. Асабийлашишга ҳам мадор қолмади… Негаки, Эронга бой берилган ўша куни амалга оширилиши керак бўлган ишнинг федерация томонидан инкор этилиши оқибатида асаб томирлари тамоман еб тугатилган эди.

Темурмалик Тожиддинзода
***

Дастлабки 45 дақиқада Игорь Сергеев гол уриш уёқда турсин, ақалли бирор маротаба тўпга тегина олмади.
Иккинчи тайм бошидаёқ оёғига тўп тегди… дарвозадан атига беш метр масофадан.. ҳеч ким ҳалақит ҳам бермаётганди. Лекин афсус…
Шундоқ хужумчини майдонга туширган мураббийни ким дейиш мумкин?!

Азизулло Муҳаммадризо
***

— Дима ака, эшакни териси қалинми ё чучқаники?»

— Манимча, иккаласиданам футболчиларимиз териси қалинроқ-ов…

Дима Қаюм

Твиттердан Фозилбек Юсупов, Фейсбукдан Темурмалик Тожиддинзода йиғди.

18 комментариев

  1. Öyin sotilgan demayman. Lekin yöllanma sotilgani aniq. Ösha, yöllanmani sotganlar Babayanni trenerlikka qöyib qöyishgan. Chunki ular bilishadi Babayan qölidan hech narsa kelmasligini. Hullas kalom, hammasi tamom.

  2. Шунча вақт олган маошларини ундириб олиб, пахтага ҳайдаш керак тренер ва Федерациядагиларни ҳам қўшиб !!!Би ииииир далада тер тўкишсин! Камбағални урма, сўкма, чопонини йирт !

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *