«Лукойл» МЧЖдан сас чиқди: компания бу ишлар атайлаб уюштирилган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади

Шу кунларда интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда «ЛУКОЙЛ UZBEKISTAN OPERATING COMPANY» МЧЖ раҳбари Иван Александрович Шилов томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчиларини ҳақорат қилгани акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Бу видеолавҳага нисбатан кўпчилик блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ўз фикрини билдириб келишмоқда. Ҳақоратларга керакли чора кўриш борасида “Адолат“ СДП, “ЎзЛиДеП”, ХДП ҳамда “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати томонидан ҳам муносабат билдирилди.

Бугун «ЛУКОЙЛ UZBEKISTAN OPERATING COMPANY» МЧЖ раҳбарининг номақбул ҳаракатини компания вакили ЎзА мухбирига қисқача изоҳлаб берди:

“Компаниямизда юз берган ушбу ҳодисадан хабардормиз. Айни дамда бу иш юзасидан тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Текширув натижалари ўрганилгач, чора кўрилади ва бу ҳақда компаниямиз баёнот беради. Видеолавҳада ҳаммаси аниқ, равшан бўлса-да, ходимимиз уни қай ҳолатда айтганини аниқлашимиз керак бўлади. Балки, бу атайин уюштирилган бўлиши мумкин”, деди матбуот хизмати ходимаси.

Тез орада ушбу ҳолат юзасидан «ЛУКОЙЛ UZBEKISTAN OPERATING COMPANY» МЧЖ нинг махсус баёноти эълон қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.