«ЛУКОЙЛ» таҳқирланган ходим воқеаси юзасидан расмий баёнот берди

ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ матбуот хизмати 29.10.2019 йил санасида Қашқадарё вилоятида жойлашган «Жарқудуқ» мажмуасида рўй берган воқеа юзасидан интернетда тарқалган видеолавҳа юзасидан баёнот берди.

«Интернет тармоғига жойлаштирилган жорий йилнинг 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги «Жарқудуқ» газ тайёрлаш мажмуасида рўй берган ҳолат акс этган видеоматериал бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилиб, 110 минг вольт юқори кучланишли «Жарқудуқ» подстанциясида электромонтерлар бригадаси томонидан олиб борилаётган ишлар чоғида участка бошлиғи раҳбарлигида бригаданинг ўлими, қимматбаҳо ускуна ва бутун объектнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган техника хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланди. Бу бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланиб, шундан сўнг подстанциядаги ишлар тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтирилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилган.»

Йўриқномага амал қилмаслик оқибатида ўз қўл остидаги ишчиларининг ҳаётига етказилиши мумкин бўлган фожиали оқибатларни англаган ҳолда И.А.Шилов аҳлоқ-одоб меърларидан четга чиқиб, маҳаллий ва хизмат сафаридаги ишчилар шаънига қўпол сўзларни айтган. Ҳозирги вақтда компанияда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан И.А.Шилов «ЛУКОЙЛ» ОАЖ (Москва)нинг Ишбилармонлик этикаси бўйича комиссияси йиғилишига чақиртирилган. Текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади. Ишчи-ходимлар ва аҳоли хавфсизлиги, соғлигини таъминлаш бўйича жамият олдидаги масъулият даражасини англаган ҳолда ЛУКОЙЛ ўз иш фаолиятида саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади, белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан жиддий назорат ўрнатган. Зеро, инсонлар ЛУКОЙЛнинг бебаҳо қадриятидир.»

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.