Лола Каримова-Тиллаева Парижда «Дроплет» номли ЭКО АРТ лойиҳасини тақдим этди

Лола Каримова-Тиллаеванинг сув ресурсларини асраш ҳамда иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларидан жамоатчиликни хабардор қилишга бағишлан «Дроплет» номли ЭКО АРТ лойиҳаси Парижнинг тарихий марказидаги машҳур Monnaie de Paris музейида шу кунларда бўлиб ўтаётган AD INTERIEURS 2017 кўргазмаси доирасида намойиш этилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Рассом Маркос Лютьенс билан ҳамкорликда яратилган мазкур арт-объект томчи кўринишидаги метал конструкциясидан иборат. Инсталляциянинг интерактивлиги шундаки, унда сувнинг товуши, ифори ва тафтини ҳис этиш мумкин. Шунингдек, унда глобал исишнинг таъсири ҳақида маълумот берилади.

Кўргазма Monnaie de Paris музейида 20 сентябргача бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *