ЛОЛ ҚОЛГАН ҚЎШНИ

Кунларнинг бирида Ботир ака кексайиб қолган, кўпинча уйда ёлғиз қоладиган қўшнисини олдига ҳангома қилиш учун чиқибди. Отахон билан турли хил мавзуларда суҳбатлашибди. Гоҳида ҳаётдан норизо бўлар, гоҳида яратганга шукр айтиб ва баъзида ғийбат ҳам қилиб қўяр экан. Отахон фақатгина унинг суҳбатини эшитиб ўтираверибди. Уларнинг суҳбатлари анчагача чўзилибди. Суҳбатини отахонга ёқмаганлигини сезган Ботир ака отахонга қараб, – эй ота ёлғиз ўтиравериб, кўчага чиқмасдан зерикмадингизми? Мен агар гапириб турмасам тез зерикиб қоламан, сизчи?

Отахон табассум қилиб, эй қўшни сиз менинг олдимга келганингиздан бери зерикаяпман. Ботир ака отахоннинг бу сўзидан ажабланиб, отахон нима учун мен келганимдан бери зерикаяпсиз ахир мен сизга гапириб зериктирмасдан ўтирган бўлсам яна нимадан зерикаяпсиз?

Отахон табассум қилиб шундай жавоб қилган экан: мен сиз келмасингиздан олдин мени Яратган зотнинг зикрини қилиб турган эдим. Унда нолиш ҳам йўқ, ўзгани ғийбат қилиш ҳам йўқ. Фақатгина У Зотга ҳамд айтиш ва Уни бизга берган неъматларига шукр қилиш бор. Сиз келишингиз билан Холиқимни зикр қилишдан тўхтадим шунинг учун ҳам зерикаяпман. Ботир ака қўшнисининг бу сўзидан таъсирланиб лол қолган экан.

Азиз мусулмон биродарлар бу қиссани ўқигач ўзимизга бир савол берайлик. Бизни яратган зотни зикр қилаяпмизми, берган неъматларига шукр айтаяпмизми? Ислом динида меҳнат қилмасдан фақатгина уйда тинмай зикр қилишга буйрилмаган. Аксинча Аллоҳ таоло Қуръони Каримида шундай марҳамат қилади. “(Ақл эгалари) Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдилар, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладилар”. (“Моида” сураси 191- оят)

Шунинг билан бир қаторда, буюк мутасаввуф олимларидан бири ватандошимиз Баҳоуддин Нақишбанд “Дилба ёру дастба кор” дея бутун дунёга танилганлар. У зотнинг бу сўзлари инсонларни яъни, мўмин-мусулмонларни дилингиз, қалбингиз Аллоҳ десин-у, қўлингиз ишда бўлсин деганларидир. Азизлар, бизни Яратган зотни зикир қилишни эсдан чиқариб, биз учун буюк неъмат бўлган тилимизни кераксиз нарсаларни зикрига ишлатмайлик.

Садриддин АБДУРАШИДОВ

Олмазор тумани бош имом – хатиб

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *