Кўзларингиз «сузилиб» кетмасин ёшлар етакчиси

Наманган шаҳар Ёшлар иттифоқи раиси “сирка” ва кока-коланинг олдида суратга тушди

Наманган шаҳар ёшлар иттифоқи раиси Анвар Икромов столда озиқ-овқатлар ҳамда кока-кола ва ичкилик шишасини қўйиб расмга тушгани ижтимоий тармоқда муҳокама бўлмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Икромовни спиртли ичимлик шишаси қаршисида тушган расмини номаъқул деб баҳоламоқда ва ёшларга ёмон ўрнак кўрсатишидан хавотир билдиряпти.

Айтиб ўтиш керакки, Наманган вилояти Ўзбекистоннинг ислом дини таъсири энг кўп ёйилган ҳудуди саналади. Наманганликлар ҳар қандай жойда динини ҳимоя қилиши билан танилган, хусусан тўй-маросимларда спиртли ичимлик қўймайди.

Анвар Икромов ўз танқидчиларига жавоб берар экан, шишадаги спиртли ичимлик эмас, “сирка”лигини исботлашга уринади. Шунингдек, у “мен фермерман” дейди. аммо тармоқ фойдаланувчиси унинг қаерларда ишлашини тармоқ аккаунтидан тўлиқ чиқариб беради.

Биз нима ҳам дердик, мана шундай кўзини сузувчи  селфипарастлар бугунги Ёшлар Иттифоқидаги етакчиларнинг ўзига хос тимсоли эканлигини инобатга олсак,  Наманган шаҳар ёшлар иттифоқи раиси Анвар Икромовдан нима учун хафа бўлиш керак! Ахир ёшларимизга ибрат кўрсатиб,  фотомоделларга тақлид қила  турли муқомларда суратга тушишни беҳад яхши кўрувчиларга ёшлармизни «топшириб» қўйган ўзимиз эмасми?  Суратга тушиб ўзини кўз кўз қилиш ёшлар иттифоқининг етакчиларининг «асосий» вазифасига айланиб қолгани барчага аёнку!  Шунга шунчами?

30 комментариев

  1. Анвар Икрамов ни ман шахсан танийман, профилига кириб курилса билинади канака одамлиги ва нималар килиб юрганлиги, танимаганлар учун. Хар бир вилоятда шундай фидоий ёшлардан 10 тадан булганда кандай яхши иш буларди☝️
    Ишларига омад тилаш керак факат!

  2. Astag’firullag! Birovni bilib-bilamay yana ijtimoiy tarmoqlarda masxaralash, ayniqsa u ayol kishi bolsa, gunohga botish, eshak go’shtini musulmonlarga aldab sotishdan ham battar bo’lsa ajbmas. Vallohi a’lam

  3. Бизга нима кк шу фидойи ешлар. Кеча Ешлар иттифокида ишлидиган бола телфонда гаплашиб турганда эшитиб колдим Ешлар марказида Еш иттифокчиларни укитишаетганмиш жой, 3 махал овкат, яна нимадирла текин экан. Фахрланиб текин деганда одамми асаби бузилиб кетаркан.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.