«Куч адолатда!» Кабул Дусов «Адолат» партиясига ўтди

905 views

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати, бугунгача “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси бўлган Кабул Дусов бошқа партияга ўтганини расман эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда сиёсий ва диний муаммоларни ёзиб чиқиши билан машҳур бўлган депутат Кабул Дусов «Миллий тикланиш» демократик партиясидан кетиб, «Адолат» социал-демократик партиясига аъзо бўлди. Бу ҳақида у ўз фейсбук саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Мен миллий тикланишимиз учун «Адолат»ни танладим, чунки адолатсиз тикланиш йўқ! Чунки куч адолатда!!! (А.Темур)», деб ёзади депутат.

«Миллий тикланиш» партияси Марказий кенгаши Ахборот хизмати К. Дусовни 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги Съездида эълон қилинадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилишини маълум қилган эди. Бунга сабаб қилиб эса ОАВлар, ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия Устави, партиянинг мақсад ва вазифаларига, обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатиб, кўплаб партия аъзоларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаргани ҳамда депутатнинг партия аъзолигидан чиқиш ҳақидаги фикрларини инобатга олингани келтирилган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.