Кўзни шамғалатиб

1 438 views

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ва донғи чиқмаган чора-тадбирлар

Яқинда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати нафақат тарихда илк бор Россия термасининг плей-оффга чиқиши билан, балки бир қанча оммабоп бўлмаган чора-тадбирларнинг қабул қилиниши билан эсда қоларли бўлди. Мана шулардан айримлари:

• Хорижга чиқишга мўлжалланган паспорт олиш учун давлат божининг ошиши (3500 рубл ўрнига 5000 р.);

• Қўшимча қиймат солиғи 18 дан 20%га ошди;

• Нафақа ёши сезиларли даражада оширилди.

Эътибор бериш керакки, пенсия ислоҳотини депутатлар шошган ҳолда қабул қилдилар – аввалроқ уни кузда муҳокамага қўйишни режалаштиргандилар, кейин эса баҳорги сессиянинг охирига ўтказишди;

Нега одамларни байрам билан қайғуга солишади? Наҳотки ушбу қонун билан эртароқ ё кечроқ шуғулланишни иложи бўлмаса?! Бу ерда биз сиёсий мутахассисларнинг яна бир мукаммал хийласини кўришимиз мумкин – халқ нима биландир машғул бўлиб турган пайти бундай чора-тадбирларни амалга ошириб қолиш. Шундай пайти норозилик имкониятлари анча пасайиб, ҳаммаси силлиқ кечади.

— Ёзги вақт – ўз-ўзидан норозилик фаолияти сусаядиган пайт. Одамлар узоқ кутилган таътилга чиқиб, дам олиш масканлари бўйлаб тарқалади. Ўзингиз ўйлаб кўринг – бундай пайти қандай қилиб қатъий норозилик бўлиши мумкин?!

— Одамларнинг диққат-эътибори спорт ўйинларида бўлади – ҳамма терма жамоанинг, ўз севимли ўйинчиларининг чиқишларини кузатиб боради.

— Хабарлар дастурлари ҳам футбол янгиликлари билан тўлиб тошади. ОАВ фақат шу ҳақда бонг уради. Бундай хабарлар оқими орасида нохуш хабарлар орқа планда қолиб кетади.

— Одамларда ижобий (позитив) кайфият ҳукм суради. Кўнгил байрамлар шукуҳи билан лиммо-лим экан, муаммолар унга қаттиқ таъсир қилмайди ҳам. Норозилик чиқишлари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.

— Энг асосийси – ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида ЖЧ давомида ҳар қандай намойиш ман қилинди. Нақадар гўзал, шундай эмасми? Бундай вактда нафақа ёшини хотиржамгина, бемалол 100 ёшгача хам оширса бўлади.

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.