Конституция куни олдидан: Бош қомусимизни варақлаганда.

Ўзбекистон Конституциясининг ўзига хослиги шундаки, у икки маротаба халқ муҳокамасида юртдошларимиз хоҳиш-иродаси билан бойитилди.

Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституция лойиҳаси юзасидан жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳаза билдирилган.

Бош Қомусимизнинг “Ўзбекистон халқи” деб бошланиши халқаро экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилган. Бундай жумлалар бошқа бирон бир қонунда учрамайди.

Ғарб олимлари дунё конституциялари таҳлили натижасида 70 та асосий мавзунинг қамраб олиниши бўйича 190 давлат конституцияси ва конституциявий аҳамиятдаги бошқа ҳужжатларни ўрганиб чиқишган. Унга кўра давлатимиз Асосий қонуни 0,59 натижани кўрсатиб, нисбатан кўпроқ мавзуларни қамраб олгани аён бўлди. Бу жиҳатдан Австрия Конституцияси 0,57, АҚШ Конституцияси 0,49, Буюк Британиянинг конституциявий аҳамиятдаги ҳужжатлари 0,43 натижани кўрсатган.

Асосий Қонунимизда “демократия” ва “демократик” сўзлари 7 жойда, “халқ” сўзи 24 жойда учрайди.

Қадимги Рим ҳуқуқшунослари қонун қисқа, лўнда бўлиши лозимлигини айтишган. Дунёда энг кўп сўз ишлатилган Конституция Ҳиндистон Асосий қонуни бўлиб, мутахассислар фикрига кўра унда 146 минг 385 сўздан фойдаланилган. АҚШ Конституциясида 7 минг 762, Франция Конституциясида 10 минг 180 сўз ишлатилган. Ўзбекистон Конституциясида эса 7 минг 550 сўз қўлланилган.

Тўпловчи : Ҳ. Турғунов.
http://auz.uz/дан олинди

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *