Комиссияни Қозоғистонда эмас, ўзимизда тузиш керак!

Ўтган сафар Россияда автобус автоҳалокатга учраганда ҳам барчамиз ҳамдардлик билдирдик, оҳ-воҳ чекдик, ичимиз оғриди… ва унутдик. Айни шу ҳодиса яна такрорланди. Ўзбекни ўғлонлари — тан олиш аччиқ бўлса-да — мардикорлари ҳалокатга учради. Яна оҳ-воҳлар, дуолар…

Бу ҳолат яна қамча давом этар экан?! Яна қанча йигитларимизни тобутларини кутиб олар эканмиз — буни Аллоҳ билади. Муаммонини ўрганишга ҳаракат қиламиз. Автобус қандай ёнди экан, деймиз-у, муаммонинг сабабларини ўрганмаймиз. Россияга кетаётган ёки келаётганлардан баробарига эллик, олтмиштаси ўлса ваҳима қиламиз. Дод-вой қиламиз. Аммо ўша ердаги вазиятдан хабардор инсон сифатида айтаманки, ҳар кун, кунора Россияда ЎЗБEКЛАР ўлади. Бири қурилишда юқоридан йиқилиб ўлади. Иккинчисини ўлдириб кетишади. Учинчиси изсиз ғойиб бўлади. Учоқларда икки-уч кунда бир тобутлар келади. Россияда муҳожирлар ўз ватандошининг ўлигини уйга жўнатиш учун тез-тез пул йиғиб туришади. Ўзбеклар Россияда кўп бўлганидан энг оғир ишларда ишлашади. Хавфсизлик чораларига амал қилинмайди. Юқори қавватларда энг хавфли ишларда ишлашади. «Зато тинчмиз», «бизда тинчлик», дейдиган ақли калталар билмайдики, ўтган йиллар давомида Ўзбекистон катта урушни бошидан кечирди. Ҳа, айнан урушдан баттар ҳолатни бошдан кечирдик. Урушни бошидан кечирганлар ҳам минглаб одамларни қабрга кўмган, биз ҳам минглаб инсонларни қабрга кўмдик. Минглаб инсонларни бадарға қилдик. Минглаб инсонларни қамадик. Яна қанчаси қабрсиз, кафансиз, жанозасиз қулликда ўлиб кетди экан, буни Аллоҳ билади. Одамлар ўқ қурбонига эмас, тузум қурбонига айландилар.

Юқоридагилар мигрантларнинг ижтимоий ҳолати, кетиш сабаблари, ҳуқуқий ҳимоялари ҳақида ҳеч қачон амалий ҳаракат қилишмади. Аксинча, муҳожир инсонларга нисбатан «дангасалар» тамғасини босишди. Миллионлаб инсонлар тақдирига кўз юмилди. «Ватангадо», «ношукр» тамғалари босилди. Мана энди бунинг «мевасини» еб юраверамиз. Ёниб ўлган ватандошларимиз 52 та эмас, неча минг эллик иккинчи экан, Аллоҳ билади.

Раҳбарият вазиятни ўрганиш учун комиссия тузиб, Қозоғистонга жўнатибди. Муаммони Қозоғистондан эмас, ўзимиздан, ичимиздан қидириш керак, назаримда. Автобусда юрганлар, Россияда бўлганлар яхши билишади, энг ночор одамлар автобус орқали бориш-келишни амалга оширишади. Кетиш сабаблари ўз йўлига, давлат ўз фуқароларини боқа олмаётганига ҳам чидаса бўлади. Аммо чет эллардаги миллионлаб фуқароларга эътибор бермаслик, моддий-маънавий ёрдам бермаслик, ҳуқуқий химоя қилмасликни қандай тушуниш, қандай оқлаш мумкин?

Бу қорни катта амалдорлар Россиядаги «ит ётиш-мирза туриш», йигирмата одамни бир хонада яшаши, ҳужжатлардаги тушунмовчиликлар сабаб қул бўлиб кетаётаган, милиция ходимлари қўлида хорланаётган ўзбекларнинг ҳолатини тасаввур эта олармикин? Миллионлаб аҳолиси мардикор, қул бўлган давлат маънавият ҳақида гапирса, очиғи, кулгим келади. Худдики, «маънавиятли мардикор бўлинглар» деганга ўхшайди. Аввал таом, баъдаз калом, деган эскилар.

Муаммо сабабларини ўрганмас эканмиз, муҳожирларга ҳеч бўлмаса ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиб, муҳожирларни одам қаторига қўшмас эканмиз, ҳали кўп ҳамдардлик билдириб, оҳ-воҳлар чекиб, комиссиялар тузамиз…

Саййид Ислом

14 комментариев

  1. Кизик узи бирор Ким хисоб китоб килармикан йилига канча инсон шунака холисалар туфайли чет эллардан улиги келишини интернетдан топиб булмади нахотки статистикасиям йук

    1. Uzimizda ishi yurishmaganlar ketgan. Hay ularni ham tushinsa buladi. Kerak har kimni uz planlari bor. Orzonroq yulini kurishganda ular ham. Oldingi safargisini bahtsiz hodisa desa buladi. Lekin bu bahtsiz hodisa emas. Ochilib qolar. Umid qilamiz

  2. Biza bilmagan yurtidan yaxwi niyatla bilan orzu havas bola chaqa turmuw yumuw hullas pul dardida ketgan qanchadan qancha iwsevar mehmatdan qorqmas oka uka yurtdowlarimiz dom daraksiz yoqolib uyiga qaytib kemaganligi exxe qancha, yaqinda iw yuzasidan 80 yowlik buvimla bn chernyaevka chegarasidan otganimizda sanogi yoq ozbekla erkela bn navbat kutdik kutiw davomida buvijonim silani wijoatilaga xavas qilaman baraka topiyla eson omon borib keliyla dib duo qildila…qildilayu essiz ozbegim essiz wula yillab yurtidan bola chaqasi yaqinlaridan uzoda qiynalib yawiydi pul qursin pul dib qoydila etmohchimanki 20 daqiqa ichida ozimiz navbat kutib turgan punkt va yon atrofimizda qowib hisoblaganda 50 60 tacha ozbek fuqarolari iw yumuw dardida Rossiya yoki Qozo ga ketiwvotudi endi kuniga qancha ketiwvotganiyu oyiga yiliga qanchasi ketganini tassavur qiliylik

    1. «Сан одам бумайсан сан сан сан молсан» дегани рост
      Бизни сиёсий тизимдан бошлаб иктисодий тизим одам булмайди… юкордида наханглар бор экан…. анник одам булмайди… президент уларни тозалагунча…. вакт кетади.. аанча вакт… уша вакт ичида бунака вазиятлар давом этаверади… тепадагилар бееезраяди… оддий халк куйиб колаверади…

  3. meni fikrim kupchiligi ozi dankasa noshukurlar shukir qilib shu erdaham ishlasa hudoyim barakasini beradi uydagi kamchiliklardan qochib ketadi koplari qulpgim tinchisin uyogdayam aytarlik ishlamaydi togri uyim joyim deb ishlab kelyotkanlar ham bor fikrimdan hafa bulmasin gap egasini topadi

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *