Киночилар учун таклиф!!!

«Ялмоғизнинг туғилиши» ёки «Гугуша салтанатининг олтин хазинаси» (бу ёғи ихтиёрингиз) деб номланган битта фильм ишланглар. Гап ким ҳақида кетаётганини сезгандирсиз. Бундан не маъно дейсизми?

Биринчидан, бу кино хит бўлади, бутун дунёда премьера қилинади, яхшигина соққа қиласиз!

Иккинчидан, одамлар «Опа»нинг кирдикорларини тўлиқроқ тасаввур қилади (бўлмаса ҳалиям уни «фаришта»га чиқараётганлар оз эмас).

Учинчидан, фильм оёғи ердан узилган ёки энди узмоқчи бўлган бошқа амалдорлар учун ҳам яхшигина ибрат бўлади (кўриб қўй, халқни алдасанг, барибир охиринг вой, бутун дунёга шармандаи-шармисор бўласан, деган маънода)…

Тўртинчидан, фильмни Маддоҳ Насимов ёки шунга ўхшаган ўзимизнинг калтабин режиссёрлар олмасин. «Опа»нинг табиатидан келиб чиқиб, фильмни Квентин Тарантино билан ҳамкорликда олиш керак! Уккағар, ёрворади.

ПС: Ҳа-я, фильм ёрлиғига 18+ белгиси ёки «Смотреть для взрослых» деган эслатмани жойлаштириш ёдингиздан чиқмасин.
Яна бир гап. Фильмда Абдуҳошим Исмоиловга ҳам алоҳида роль ажратиш эсингиздан чиқмасин…

© Ўткир Қаламтебратар

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *