Кимга қандай қўшиқ?

“Қўшиқ—кайфият ифодаси”, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундай! Ишонмаганлар бўлса, исбот сифати айримларини мисол қилиб келтиришим мумкин. Хўш, ким қандай қўшиқни эшитади ёки хиргойи қилади? Менда айрим тахмин ва тавсиялар бор.

Кирилл алифбосида саводи чиқиб, лотин алифбосида ёзишга мажбурлар тилидан “Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр” қўшиғи…
***
Хоҳласа тушиб, хоҳласа ошадиган “доллар жаноблари” учун “Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр” қўшиғи…
***
Рентгенолог шифокорлар номидан “Биламан қаерда холинг бор, кўнглингда нима бор билмайман” қўшиғи…
***
Данғиллама тўй қилиб, қарзга ботганлар учун “Ажаб-ажаб” қўшиғи…
***
Нарх бир кунда фалон миллионга кўтарилиб кетганда машина олмоқчи бўлганлар номидан “Ёмон қўрқдим, ёмон қўрқдим-а” қўшиғи…
***
Университетга кириш учун фалон миллион сўм бериб қўйиб, ўқишга кира олмаган ва пулини қайтариб ололмаётганлар учун “Оғанглара ишонма” ёки “Кийидиради анжанчасига” қўшиғи…
***
Собиқ жаҳон чемпиони, бокс афсонаси Тайсон номидан “Кел, қулоғингни тишлаб қўяйин” қўшиғи…
***
Саратоннинг қайноқ пайтида Анталия, Малакка, Бали оролларидаги сув ҳавзалари, пляжлару океанларга бора олмаганлар учун “Дачала бор, дачала” қўшиғи…
***
“Левый” юриб, аллақандай касал орттирволганлар номидан “Сен шаҳарда ўқиб юриб, йигитларни касал қилиб, энди мани менсимадинг, Жумагул” қўшиғи…
***
Туғруқхонадаги доялар тилидан “Чиқ, ҳо, чиқ, тезроқ чиқ” қўшиғи…
***
Ёз мавсуми келиши билан очиқ-сочиқ кийимга ўтиб кетадиган қизлар учун “Уят бўлмас иштон киймай юрса ҳам” қўшиғи…

Муслим Мирзажонов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.