Ким биринчи бўлса – ўша ютади

Сиёсатда кенг қўлланиладиган биринчи бўлиш фойдаси

Янгиликни ўзлаштиришнинг шундай таъсири мавжуд: бошқасини инкор қиладиган бирор маълумот пайдо бўлганда, одамларнинг биринчи эшитган (кўрган) нарсага ишонишга мойиллиги кучлироқ бўлади. Кейин эса бу фикрни ўзгартириш жуда қийин.

1925 йилдаёқ америкалик психолог М.Лундт “Илғорлик қонунияти” деб номланувчи қоидани ишлаб чиқди. Унда шундай дейилади: “У ёки бу воқеа-ҳодиса ҳақидаги ҳар қандай биринчи хабар кейингиларига қараганда одамларга анча кучли таъсир қилади”.

Бўлиб ўтган воқеа ҳақида биринчи бўлиб хабар берувчи манба одамлар учун кўпроқ жозибали бўлиб боради. Шунинг натижасида одамларда айнан ўша манбага бўлган ишонч шакллана боради.

Пропагандачининг сезиларли даражадаги муваффақияти унинг хабари аудиторияга биринчи бўлиб етиб боришига боғлиқ.

“Биринчи бўлиш фойдаси” ҳамма ёқда кенг қўлланилади. Хоҳлаган бир машҳур тадқиқотни эсланг – асосан улар қаттиқ маҳфийликда тайёрланади, улар ҳақида тор доирадаги шахслар билади, холос. Бу шунингдек аудитория онгида етакчи мавқени эгаллаш учун ҳам қилинади. Ҳақиқатни очишга ҳаракат қилувчи кейинги барча хабарлар эса ўз мақсадига етолмайди.

Бундан ташқари, яна шундай ҳолатлар бўладики, хуружга учраган “қурбон” унга қарши обрўсизлантириш ҳаракатини билиб қолса, ўз хабарини оммага биринчи бўлиб етказишга уринади: “Билишимча, Тешабоев менга қарши фитна ҳозирлаган – биласизлар, буларнинг бари сафсата, аслида мен тоза одамман”.

Аудиторияга воқеа ҳақида ўз таҳминий фикрингизни биринчи бўлиб етказишингиз жуда зарурдир. Бу нафақат сиёсатга, балки кундалик ҳаётга ҳам тааллуқлидир – ҳамиша одамларга воқеа-ҳодиса ҳақидаги ўз фикрингизни биринчи бўлиб етказишга ҳаракат қилинг.

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.