Ким айбдор?

Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликда тан олиш керак коллеж талабалари «етакчилик”ни қўлдан бермай келаётганлиги тан олиб айтиш, бор факт. Бу жуда ташвишли ҳолат. Шу боис ушбу муоммони ечимини табиийки ҳар ким ўзича излайди.
Яқинда биз Хоразм вилояти Янгибозор тумани ёшларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишиш мақсадидаги қилган сафаримиз чоғида ушбу тумандаги бир қанча коллежларга ташриф буюрдик. Бу ташрифлар жарёнида айрим коллежлардаги таълим-тарбия ишларининг ўлда-жўлда аҳволда эканлигига гувоҳ бўлдик.
Ташрифимизни дастлаб Янгибозор саноат касб-ҳунар коллежидан бошладик. Коллежга кираверишимиз билан бир гуруҳ ўқувчиларни дарс пайти бўлишига қарамасдан теварак атрофни тозалаш билан бандлигига кўзимиз тушди. Уларнинг ёнида турган ўзини тарих фани ўқитувчиси Юсупова Хосият деб таништирди. Нима сабабдан дарс пайтида ҳашар уюштирилгани ҳақидаги саволга жавоб беролмади. Коллеж биносига кириб раҳбариятни изласак на директорни, на ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарини топишни иложи бўлмади. Бироз кутганимиздан кейин Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Раъно Қўчқорова келганидан сўнг, биз кутиб турганимизда эшиги очиқ турган спорт залидаги шовқин-сурон тугамаганини инобатга олиб рухсат сщраб биргаликда спорт залга кирдик. Спорт залида икки гуруҳга бир ўқитувчи жисмоний тарбия дарсини ўтаётган экан. Бизни ўқитувчи синф журналига даъвоматни белгиламагани, иккинчи ўқитувчи эса ўз иши билан бир жойга чиқиб кетганига =айрон қолдирди. Бирпасдан кейин етиб келган ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бу ҳолат юзасидан берган саволларимизга жўяли жавоб беролмай мажлис борлигини баҳона қилиб яна кетиш пайига тушганда, иккинчи ўқитувчи ҳам етиб келди. Ўша куни 21- гуруҳдаги жами 30 ўқувчидан 12таси, 13-гуруҳдаги жами 24 ўқувчидан 10 таси дарсларга сабабсиз равишда қатнашмаётганлигига гувоҳ бўлдик. Кўзимиз билан кўрган бу ҳолатлар директор ўринбосарлари ҳарчанд оқлашга уринмасин, бу коллеждаги таълим тарбиянинг ўта ачинарли ҳолатда эканлигини исботлар эди.
Бу коллеждан чиқиб Янгибозор педагогика ва спорт коллежига йўл олдик. Ушбу коллежда ҳам раҳбариятдан Ёшлар иттифоқи етакчисидан бошқа раҳбарларни топа олмадик. Коллеж спорт майдончасига чиқсак ўқувчиларни саф тортиб турганини кўрдик. Ўзини Александр Қодиров деб таништирган ўқитувчи 16 нафар ўқувчига футбол тўгарагини ўтаётгани маълум қилди. Қизиғи ҳамма футболсевар ўқувчиларнинг 108 гуруҳдан эканлиги бизда шубҳа уйғотгани сабабли, каридордаги дарс жадвалини топиб, карасак 108-гуруҳда жисмоний тарбия дарси эканлигини кўрдик. Қайтиб ташқарига чиққанимизда, спорт майдончасидан на ўқитувчини на ўқувчиларни топа олмадик. Шундан сўнг 107-гуруҳ дарс ўтаётган аудиторияга коллеж Ёшлар иттифоқи етакчиси ҳамроҳлигига кирдик. Гуруҳдаги жами 30 ўқувчидан тенг ярми сабабсиз равишда дарсга қатнашмаётгани аниқланди. Энг ачинарлиси “Шахс ва жамият” дарсини ўтаётган ўқитувчи Ш. Абдуллаева на дарс режасини, на конспектини, на синф журналини кўрсатаолмади. Бироздан кейин етиб келган ўқув ишлари бўйича коллеж директорининг ўринбосари М. Собирова 107-гуруҳнинг синф журналини хонасидаги хужжатлар орасидан зўрға топди. Шу пайт бирданига йўқ бўлиб қолган «алдоқчи» ўқитувчи А. Қодировни учратиб, нега ўқувчилар олдида ёлғон гапирганини сўрасак, “мени ёзмай қўяверинглар ўзи пенсиямга 4-5 йил қолди” деган жавобни эшитиб ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур бўлдик. Икки коллеждаги бу аҳволни кўриб, очиғи учинчи коллежга истамайгина йўлга чиқдик. Навбатдаги манзилимиз Янгибозор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи бўлди. Кираверишдаги навбатчи бизни рўйхатга олиб директор хонасига кузатиб қўйди. Ўзини Фозил Йўлдошевич деб таништирган коллеж директори шахсан биз билан барча гуруҳларга ҳамроҳ бўлиб кириб, ҳар бир ўқувчини исм фамилясини билиши билан очиғи қойил қолдирди. Юқоридаги туман марказида жойлашган коллежларидан фарқли ўлароқ қишлоқда жойлашган ушбу коллеждаги гурухлардаги давомат 94-97 фоизни ташкил қилганлиги, коллеж худудидаги саронжом саришталик , ободончилик, шинам ва ёруг ахборот ресурслари марказининнг ўқув залидаги интернет тармоғига уланган замонавий компьютерлар биз учун очиғи кутилмаган бир ҳолат бўлиб бизни кайфиятимизни анча кўтарди.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Ушбу ташрифлардан чиқарган хуласамиз шу бўлдики, ҳамма нарса бевосита раҳбарнинг ўз ишига қандай ёндашишига ва маъсулиятни кай даражада сезишига боғлик экан. Ёшларни таълим тарбиясига маъсул бўлган ўқув юрти раҳбари маъсулият билан ишига ёндашмаса, табиийки ўқитувчиларда ҳам маъсулиятсизлик пайдо бўлади. Бунинг натижасида эса таълим тарбия ишлари парокандалик юзага келади. Бунинг оқибатида эса ўқувчиларда билим олишга иштиёқ пайдо бўлиш нарида турсин, коллежга дарсга келиш истаги йўқолиши аниқ бизнингча.
Давлат ёшларимиз учун қанчалар катта имкониятлар берувчи, қулай шароитлар яратувчи қонун ва қарорлар қабул қилмасин, барибир натижа қандай бўлиши шу соҳадаги раҳбарлар ва мутахасисларнинг фидоийлиги ва маъсулиятига боғлик.
Буни ҳаммамиз кўряпмиз, эшитяпмиз.
Мактабдан, коллеждан безор бўлган бола кўчада санғиб юриб билиб билмай жиноят йўлига кириб кетиши ҳеч гап эмас. Айниқса коллеж ёшидаги ўсмирларда эндигина ўзининг “мен”и шаклланаётгани, тенгдошлари орасида ажралиб туришга интилиш кучлилигини, ўзларини катта бўлиб қолганини кўрсатишга мойиллигини инобатга олсак тарбиядаги эътиборсизлик, юзакичилик, маъсулиятсизлик, кўзбўямачилик уларни ёмон йўлларга кириб кетишга ундовчи омиллар эканлигини коллеж раҳбарлари, ўқитувчилари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик бир лаҳзага ҳам унутмасаларгина ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка барҳам берилади. Акс ҳолда…

“Хоразм ёшлари” газетасининг мухбирлари Д. Рўзметов, Қ. Отажонов

3 комментария

  1. Мураббий ва тарбиячиларни айбини излагани осонда-а, «сдача» беришмайди. ЭЙ КАЛАМИ КИЙШИК ИЖОДКОРЛАР! УНДАН КУРА- «МЕТАЛЛОМ» СИНГАРИ НОКОНУНИЙ ТОПШИРИКЛАР, ДАМАС ХАЙДОВЧИЛАРИНИНГ КУЮШКОНДАН ЧИКИБ КЕТИШГАНИНИ, ЯНГИ АСФАЛТ ЁТКИЗИЛГАН ЙУЛЛАРНИНГ 1-2 ОЙДАН КЕЙИНГИ ХОЛАТИНИ ЁРИТМАЙСИЗЛАРМИ ВА АЛОХИДА НАЗОРАТГА ОЛМАЙСИЗЛАРМИ? СИЗЛАР МАЗКУР КОЛЛЕЖЛАРДА БИР ХАФТА ХАМ ИШЛАЙ ОЛМАЙСИЗЛАР!!! БУ ФАКТ! МАНА ШУНДАЙ ДАРГОХДА МЕХНАТ КИЛАЁТГАНЛАРГА ТАСАННО АЙТИШ КЕРАК.

  2. Хуп, давомат яхши эмас экан, дарс коникарли эмас экан, муаммонинг пайдо булиши, бу холатга олиб келган омиллар, келгусида амалга оширилиши керак булган ишларга нега тухталмадингиз? Тухталаолмайсиз хам. Бунинг учун махорат, билим, жонкуярлик керак. 2 та ёки 3 та коллежга бориб давоматни куриб, дарсни куриб шуни макола деб МАТБУОТга чикардингизми? Уялмадингизми? Журналист булмасам-да каламнинг маъсулияти, ори-номуси булади. Маколанинг тумтоклигини каранг: бордик, курдик, у экан, бу экан, у булди ва бу булди, тамом! Яна мухбирлар эмиш. Яна бир нарса: «на» инкори тугрисида мактабда ёки олий таълимда укимаганмисиз? Тил борасида мутахассис эмасман-ку, лекин айрим холатларни биламан. Маколадаги «на укитувчи, на укувчиларни топа олмадик», «на конспектини, на журналини курсата олмади» каби сузлар билимингиз кай даражада эканлигини курсатиб турибди. Хурматли «Мухбирлар», муаммонинг илдизи каерда эканлигини хам бир ёзинглар, ЮКОРИДАгиларга хам тегининглар, майлими?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *