Ким айбдор?

Яна фожеа, яна ёнғин, яна даҳшатли ўлим ва яна ночор қурбонлар. Нима дейишга ҳам тилим айланмайди.

Уларни шу кўйга солган, туртган, сўккан, носоз автобусга тиққанларни айблагим келади.

Ўз тақиқ ва текширувлари билан мигрантларни бездирган, депорт қилган, айланма йўллар ахтартирган Ўрусияни айблагим келади.

Ўз халқини шу кўйга солган, ҳаво ва темирйўл билетини имконсиз даражада қимматлатган монополларни айблагим келади.

Ўзларини шу кўйга солган, ўз ҳуқуқи ва қадрини билмаган марҳумларни айблагим келади.

Ўзга айбдорни қидиравераман. Яна ким бўлиши мумкина, яна қанақа ўзга омиллар бор экан деб, ўзимни унутиб қўяман. Айблашга куч тополмайман. Ахир, менга нима дахли бор, ростан?

Иккитагина одамни ишли қилиш учун лойиҳа қилиш, уни амалга оширишдаги супертўсиқларни енгиб ўтиш, ўз юртида тили қисиқ юрган юртдошларим ҳуқуқи учун озгинагина курашиш, айбдор ва камчиликларни фожеалардан илгарироқ айтиш, ҳар қандай қийинчилигу сюрпризларга (чорак асрлик тажриба бор ҳартугул) қарамай ЯИМ яратиш қўлимдан келишига ўзимни ишонтиришга уринаман.
Қийин шу.

Кичкинагина одам бўлсам. Шу юртдошларим ўз юртида ишли бўлиши учун нимаям қила олардим. Фожеа учун афсусланиб қўйишдан бошқа, кимнидир айблаб қўйишдан ўзга нима қобилиятим бор? Фуқаролар ғамини ейиши керак бўлганлар қилсин. Менми, мен? Мен, ҳалиги нима десаммикин, ҳеч кимман. Қўлимдан айбдорни тахмин қилиш ва чиройли афсусланиш келади, холос. Осон шу.

Телеграмдаги @polimonolog саҳифасидан олинди

7 комментариев

  1. Вой дод деб колаверамиз! ёшлар улим топяпти аянчли ! уларни огрикларини хис килиб ,нима ниятлар йулга чиккан одамлар а туй киламан, уй киламан, уйланаман , киз чикараман деб чиккан одамлар а . Сизларга факат (жойларингиз жаннатдан булсин )деб дуода буламиз

  2. Ошкора ва яширин қалбларга вас васа солувчини йомонлигидан Яратгандан паноҳ сўрайман деб айтинг.Шунда айб қидириш фикридан қатинг!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *