Каддафийни ғарб ағдармаган

1 415 views

Пропагандачиларнинг севимли мавзуларидан бири ҳам шу: Ливиядаги бошбошдоқликнинг бош айбдори – Ғарб!

Гап Ливия инқилоби ҳақида кетса, ҳамма ҳар хил фикр билдиради, бирлари Каддафийни кўкларга кўтарса, бошқалар шуни тескарисини қилади.

Келинг, Ливия инқилоби ҳақида мазкур ўлкада бўлган, воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган ҳарбий журналист бўлиб ишлаган Ўрхон Жамолдан эшитсак.

Эркин таржима, 2017-йил

Ёш Каддафий 1960-йиллар охирида давлат тўнтариши уюштириб, қиролни тахтдан ағдарди. Каддафий илғор руҳдаги ёш африкалик етакчи эди, кўп яхши ишларни қилди. Буни инкор этиб бўлмайди. Агар ички сиёсат ҳақида гапирадиган бўлсак, фаолиятининг илк 5-7 йилларида (1975-йилгача) унга нисбатан ҳеч қандай танбеҳ йўқ. Кейин эса ташқи босим остида у эгилиб қолди. Мисуратда фитна етилганда, у буни бостирди, бир тўда одамларни дорга осди, бу билан улкан шаҳарни ўзига қарши қилиб қўйди. Қай йўсинда қарши қилиб қўйди? Уларда қабилавий тизим: кимнидир дорга осдингми, ўз-ўзидан сенга қарши 500 душман пайдо бўлади.

Кейин эса аниқ усуллар билан аниқ вазиятда муаммони ҳал этиш бошланиб кетди. Секин-аста ҳаммани, қачондир унинг дўстлари бўлган ёки дўсти бўлиши мумкин бўлганларни, Каддафий ўз душманига айлантирди. Диктатура ўз ишини қилди. Аммо тарих шундай нарсаки – сенда зўр, ажойиб мақсадлар бор ва лекин сен диктатор бўлсанг – фойдаси йўқ, тизимнинг ўзи манфаатларни ҳисобга олади – сенда энди бошқа муаммолар бўй чўза бошлайди. Каддафий ўша одамларга ваъда берганди: менинг инқилобимни қўллаб-қувватланг, эвазига сизларни рози қиламан. У бутунлай рози қилолмади. Мамлакат – қабилавий тартибда. Қабила айтади: бу менинг ҳудудим, сен эса кимларгадир марҳамат кўрсатяпсан – Саҳарадан, жанубдан ёмон шароитда яшвовчи одамларни олиб, сен водий деб биладиган жойга кўчиряпсан. Менинг фикримча, бу ҳам бир саҳро, аммо маҳаллий ўлчовларга кўра бу водий. Хуллас, у одамларни янги жойга кўчиряпти, у ёқда аввалдан яшовчиларда эса шундай реакция: “Жигит, бошинг гангиб қолибди, шекилли! Биздан катта ерни тортиб олиб, мана буларга тортиқ қиляпсанми?!” Тасаввур қилинг, Москвада шундай деб туришса: бу районда қирғизлар яшайди, бу ерга яқинлашма! Буни қандай қабул қилардингиз? У ёқда эса қабилавий тузилиш, бу уларнинг ери, буни улар бошқача, сиз ўйлагандек қабул қилолмайди.

Каддафий иттифоқдош бўлиши мумкин бўлган барчани қаттиқ ҳафа қилди. Ташқи сиёсатда у чўрткесар бўлган, барча радикал кайфиятдагиларни қўллаб-қувватлаган, бераҳм Ғарбга қарши турган. Бироқ у манави мавзуда сусткашликка йўл қўйди: керагича айбларига иқрор бўлган, товонлар тўлаган ва охиргиси (бу ҳақда камдан-кам гапиришади) – 2001 йилдан бошлаб тўлиғича америкаликлар билан ҳамкорликда ишлай бошлади, Афғонистон, Ироқ озодлиги учун курашга кетганларнинг барини уларга топширди. Каддафий уларни тутиб зиндонга тиқди, азоблаш учун америкларга тутиб берди, кейин эса америкаликлар уларни Каддафийга қайтариб берди, у тағин қийноқларни бошлади. Уни қўллаши мумкин бўлган барчани америкаликларга ушлаб берди.

Каддафийнинг муаммоси шунда эдики, тахтни вақтида бўшатиши ва буюк ислоҳотчи, Ливия ҳалоскори бўлиб қолиши керак эди. У (тахтда) ҳаддан ташқари узоқ қолиб кетди.

Кўпчилик Ғарб уни ағдарди деб билади, эслатиб ўтаман, бу қўзғолон бешинчиси бўлган. Илк қўзғолон Ливияда 1975-йил содир бўлган. Бешинчи уринишда уддасидан чиқилган, чунки Ғарб ёрдам бериб юборган. Ташқи таъсир ички таъсирни қўллаб-қувватлаган.

Доимо ички вазият асосий омил бўлиб келади. Ҳар доим! Ичкарида қаршилик йўқ экан, ташқаридан ҳеч нимани дастаклаб бўлмайди. Каддафийда бундай қаршилик бор эди ва бу энди пайдо бўлиб қолмаган эди. Бир тарихни сўзлаб бераман. Бенгазияда эдим, французлар энди жангга қўшилган эди. Унгача ҳамма Каддафий доимгидек барча қўзғолончиларни кунини кўрсатади, деб турган эди. Французлар жангга кирмаганда, Каддафий зафар қучарди. Қандайдир пайт бир амаки пресс-марказга диск олиб келди. Мен дискни қўйяпман, дискда эса одамларни дорга осишётганини кўрсатяпти. “Нима бу, ким булар?” Амаки жавоб беряпти: “Менинг тоғам”. Тоғасини дорга осётган эканлар. Мен сўрашга тушдим: “Бу тасмани қаердан олдинг?” – “Бу нима деганинг, телевизорда бемалол кўрсатади-ку буни!” Яъни у ёқда одамларни бўйнидан осишади, буни эса телевизорда кўрсатишади, жияни эса тоғасини қандай осишётганини ёзиб олади… “Бу қачон бўлган ўзи?” – сўрадим мен. Бу тарих 1980-йилларда бўлган экан. Мана, ўшандан бери у Каддафийга нисбатан нафрат билан яшаб келган. Тизим – қабилавий. 500 кишидан кам бўлган оила кичкина саналади. Катта оила – бу 500, 1 минг, 5 минг киши. Тасаввур қиляпсизми, амаки уни 1980-йиллардан бери ёмон кўриб келган.

Мен бу тарихни айтиб бергандим, менга Константинов сим қоқяпти:

– Ўрхон! Биласанми, нима учун уларни осишган? Мен ўша пайти Ливияда эдим-ку.

– Нега осишган экан?

– Улар элчихонамизни портлатишмоқчи бўлган.

– Нима сабабдан?

– Афғонистондаги уруш сабабли.

Ўзингизни ливияликни ўрнига қўйиб кўринг: очиқдан-очиқ ҳаддан ошиш содир бўляпти, руслар Афғонистонга бостириб кирди, биродарларига ҳужум қилишди – ливияликлар бунга қандай муносабат билдириши керак?

Бир нарсани яхши тушуниш керак, Мисрдан ўтаркансан, шуни сезасанки, сен билан учрашган мисрликнинг асосий фикри – сендан қандай қилиб қизиқарлироқ ва кўпроқ нарсани олишдир. Ливия сарҳадларига ўтишинг билан, дарров тафовут нимадалигини сезасан: ўша-ўша араб, фақат буларни моддийлик умуман қизиқтирмайди. Ливияликлар – социализм маҳсулотидир. Агар ливиялик сени машинасида 150 чақирим жойга элтиб қўйса-ю, сен “Мендан қанча?” деб сўрасанг, — у елкангга қоқиб “Нима, мен киракашга ўхшаяпмани?” дейди. Уни пул мутлақо қизиқтирмайди, улар камбағал эмас. Бу уруш ҳам эмас, ошқозон инқилоби ҳам эмас.

Бугун Ливияда у қадар қўрқинчли ҳолат ҳукм сурётгани йўқ. У ерда Каддафий давридагидек тотувлик йўқ. У ёқда бир қанча таъсир зоналари мавжуд. Шарқда – Бенгазияда – ҳокимиятни Халифа Хафтар олган. Киренаика эса Россиянинг бош ҳамкори ҳисобланади, лекин уни халқаро ҳамжамият қонуний вакил сифатида тан олмаган. Триполида – марказда халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган бошқа тизим ўтирибдики, у Хафтарга душман кайфиятда.

Тўғри, Ливия кўп ўзгарган. Москванинг кўзи билан қаралса, бу қандайдир бир хаос. Лекин бу ерда Каддафий давридан буён ишлаб, яшаб келётган кўплаб мутахассислар бор, уларнинг аксарияти Украинадан келган шифокорлардир. Улар ҳам худди шундай фикрда: “дода” даврида ҳаммаси зўр бўлган. Лекин ҳеч қаерга кетишмаган.

— Ватанда бундан ҳам ёмон.

— 2014 йилгача ҳам улар ҳеч ерга кетмади. Кечирасиз, “дода”ни 2011 йилда ўлдиришди, Украинада эса ҳаммаси 2014 йилдан кейин ёмонлашди, лекин 2012 ва 2013 йилларда ҳам улар Ливияда қолган, яхши яшашган.

Тўғри, Ливияда ҳаммаси даҳшатли ва қўрқинчли. Лекин бу ерда қабилавий тизим, қабиладаги ҳар бир эркак – жангчи, унинг мияси бошқача тузилган: у бир бурда колбаса учун урушмаган, аксинча тоғасини дорга осмасликлари ва буни телевизорда кўрсатмасликлари учун жангга кирган.

Манба

Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.