Журналистлар қасамёд қилишлари шарт!

Азизлар, шиддатли ва ўзгарувчан замонни ажабтовур талотуп даврларида яшаяпмиз. Бугунинг гапи эртага тўғри келмайди. Ҳаётимизга кириб келаётган техника ва ахборот технологияларни мўжизавий имкониятлари туфайли кўз олдимиздаги олам таниб бўлмас даражада ўзгариб бораяпти.

Минг шукурлар булсинким, Ўзбекистон аталмиш диёримиздаги яқин бир йилда бўлаётган воқеалар, майин шаббодадек эсаётган турли кўринишдаги давомли ўзгаришлар, ҳеч иккиланмасдан айтишимиз мумкинки, мамлакат ичидаги ва ташқарисида яшаб умргузаронлик қилаёган фуқароларимизнинг қувончига ва энг асосийси мамлакат раҳбариятига нисбатан тикланаётган ишончига сабаб бўлмоқда.


Юқоридаги айтилган ўзгаришлардан руҳланиб камина ҳам бугунги Ўзбекистонимиздаги энг долзарб муаммолардан бири журналистика муаммоларини қўлимдан келганича ёзиш ва сизларга тақдим қилишга жазм қилдим. Сизлардан илтимосим — бу ёзилганларни мутлоқ ҳақиқат сифатида деб эмас, балки, жамиятимизнинг оддий кишисини мулоҳазалари деб қабул қилишингизни сўраб қоламан. Илло ҳакикат барчаларимизни мулоҳазаларимиз оркали аниқланади.

Аввалдан айтиб қўйишим керак, мен ўзим журналист, шоир ёки ёзувчи эмасман. Фақатгина мени бу мулоҳазаларим бу давр тақозоси билан ёзилган мақоладир.
Сўзим бошида мен ҳаммаларингизни диққатингизни қасамёд сўзига қаратмоқчиман.

Қасамёд нима? Нима учун қасам ичилади? Агар қасамёд бузилса қандай ҳолатлар рўй беради? Мен ҳам барча каби СССР мактабида таълим тарбия олган шўравийман. Ҳа, бугунги истиқлол давримизда у замонлар фақат ёмон кунлар сифатида эсланади. Биз русларга қул эканмиз, буни билмай ўтибмиз. Аммо бир дўппини қўлга олиб ўйлаб кўрилса, шундай қонун қоидалар булганки улар асосида кишилар бир қарорли бўлганлар. Оддий мисол: биз мактаб ўқувчилари учинчи синф охирида пионерликка қабул қилинардик. Қасамёд билан! Кейинги ўқиш давомида ўша қасамёдга риоя қилишга ҳаракат қилардик. Буни нимаси ёмон?
Кейин ВЛКСМ дегани бўлса, танлов билан яна қасамёд қилинарди, кейин жамоат ишларидаги активликка қараб партияга қасамёд билан олинарди.

Мен буларни нима учун эслаяпман? Бу эскиликни қумсаш эмас асло! Бу ўша даврдаги тарбияли муҳитни қумсаш холос!
Булар хамир учидан патир. Асосий гапим — масалан, нима учун тиббиёт ходимлари «Гиппократ қасамёд» қабул қиладилар, ҳарбий хизматчилар Ватанга содиқликка қасам ичадилар ва борингки жамиятимизни энг чўққи нуқтаси «Президентлик қасамёди» бору, аммо жамият ҳаётини узлуксиз қисми бўлган энг фаол субъекти «Журналистика қасамёд»га келтирилмайди? Ўйлаб кўринг, агар журналист ўз мақоласи бирор кишини дили оғриса, у одамни соғлиғига путур етади. Иғво ва туҳматдан иборат мақолалар туфайли неча одамларни қон босими ошиб, тушакка михланиб, сўнгра оламдан ўтганларига бир эмас, ўн эмас, юзлаб мисоллар келтириш мумкин. Нима учун «Гиппократ қасамини» бузиб, беморга нотўғри ташхис қўйиб даволаган тиббиёт ходимига нисбатан қонуний чора кўриладию, ўз мақоласи билан ҳаммаёқни алғов-далғов қилиб юборадиган «буюртма» мақолалар ёзадиган журналистлар эса кўпинча эътибордан четда қолади?

Танганинг бошқа томони эса, мана шу журналистлар муаммоларни «кўрмайдилар». Улар фақат «осмонўпар ютуқларнигина» кўрадилар! Бирор соҳада тўпланиб қолган муаммони ёритиш учун у аввал ўша объект кимга қарашлилигини ўрганиши зарур, акс ҳолда қалами ўз бошини ейди! 


Истеҳзо билан кулганларга, ҳозирги кунда айтилаётган муаммоларга бир назар ташлашларини маслаҳат берардим. Мана шу муаммолар нима учун журналистлар томонидан айтилмади? Чунки журналистларни ҳимоя қилувчи қонун ишланмаган. Яъни, сўз эркинлиги қонун билан ҳимоя килинмаган. Агар мустақиллигимиз бошида «Журналистик фаолияти тўғрисида» қонун қабул қилинганида ва мана шу қонунлар асосида журналистлар қасамёдга келтирилганда, менимча, бугунгидек муаммолар уюмига дуч келмасдик!


Журналист тахминан мана шундай қонун ва қоидаларга амал қилишга қасамёд қилиши керак:


— фақат объектив ва реал воқелик асосида қалам тебратишга;
— ҳар бир мақолани етарли ҳужжат ва далиллар бўлгандагина уни чоп этишга;
— мақола ёзиладиган объектда хизмат вазифасини суистеъмол қилмасликка;
— жамият буғинларини бир-бирига қайровчи мақолаларни ёзмасликка;
— ҳар қандай давлат раҳбарини давлатни оддий хизматчисидек кўришга;
— маддоҳлик, лаганбардорлик, кўзбўямачилик ва тарафкашлик қилмасликка.


Ёзилганларни ўқиб, ақллилик қилма дейдиганлар кўплаб топилади. Лекин айнан шу муаммолар туфайли жамият олдинга эмас, ботқоққа ботишини ҳамма ҳам билавермайди.


Азизлар, журналист бу фақат чиройли костюм-шим кийиб мақтовни уринлатадиган, «пахта гули чойнак пиёлалар»ни янги-янги турини «ишлаб чиқарувчи» маддоҳ кўзбўямачи эмас, аксинча, ёзганида қаламидан ўт чақнайдиган, давлат табиий ер ости ва ер усти бойликларини тўғри тақсимотини таҳлил қила оладиган, Президентни олқишлаб қарсак чалиб сенатдаги умрини узайтириб ўтирадиган замонасоз депутатларни танқид кила оладиган, гапиртира оладиган, чет эл журналистикаси билан бемалол беллаша оладиган илғор фикрли инсонлар кўз олдимизга келиши керак! 


Ҳеч ёдимдан чиқмайди, РФ собиқ Президенти Д. А. Медведев жаҳон журналистлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилганида, айнан ўзбекистонлик журналистларимиз «Россиядаги демократия тўғрисидаги нима дея оласиз?» деб савол бериб, қовун туширган эдилар. Д. Медведев киноя билан кулиб: «Менимча, сизлар ўзларингиздаги демократия билан шуғуллансангизлар яхши бўларди, бизларда ҳаммаси рисоладагидек» деганди. Залда гурра кулгу бўлган… 

Мана сизга савия, мана сизга шармандалик! Улар нима учун шундай савол берган? Менимча, уларга буюрилган эди «юқоридан» шу саволни бериш, яна валлоҳу алам…

Лекин нима бўлганда ҳам «юқори»дан бошқариладиган кўғирчоқ журналистлардан воз кечиш вақти келди! Жамиятни камчиликларини айтмай ижтимоий танг ҳолатга, жар ёқасига олиб келадиган унсурлардан бири — бу маддоҳ, иккиюзламачи ва ёлғон журналистикадир.

Менимча, бундай журналистикани таг томири билан суғуриб ташлаб, унинг ўрнига ростлик, садоқат ва ҳақиқатга хизмат қиладиган ўзбек журналистикасини қасамёдга келтириш лозимлиги бу бугунги ҳар сонияда ўзгараётган ижтимоий ҳаётимиз ва давримизнинг зарурий талабидир!

Абдул Малик Фозил

3 комментария

  1. Манимча касамед хеч нимани узгартирмайди.
    Чунки касамед билан бир нима узгарганда Гиппокрад касамини ичган согликни саклаш ходимлари ёки МХХ ни ходимлари Ватан учун хизмат килишни урнига чунтакларини уйламаган буларди.

  2. Манимча касамед хеч нимани узгартирмайди.
    Чунки касамед билан бир нима узгарганда Гиппокрад касамини ичган согликни саклаш ходимлари ёки Ватанга содикликка касамед килиувчи милиция, прокуратура, божхона еки МХХ ни ходимлари Ватан учун хизмат килишни урнига чунтакларини уйламаган буларди.

  3. КАСАМёД КИЛДИРИШДАН АВВАЛ УЛАРНИНГ ХУКУК, ВАКОЛАТ ВА ЭРКИН ХАРАКАТ КАФОЛАТИНИ ТАЪМИНЛАШ КЕРАКДИР. МИЛИЦИЯ ТўГРИСИДАГИ КОНУНДА ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ХИМОЯСИГА АЛОХИДА БАНД АЖРАТИШ МАКСАДГА МУВОФИК БўЛАР ЭДИ. ЛЕКИН ТАШКИЛОТ, МУАССАСАЛАРНИНГ КУЗГИ-КИШКИ ТАЙёРГАРЛИГИ, ОЗИК-ОВКАТ ЗАХИРАСИ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ЖИХОЗЛАНИШИГА УМУМАН БУРНИНИ ТИКМАЙДИГАН КИЛИШ КЕРАК. ГУВОХНОМАСИ БОРКИ ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ 80 % «НОН»И ШУ ЕРДАНЛИГИНИ ХАММА БИЛАДИ.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *