Йўқолиб бораётган динлар… Нега Шинайд О’Коннор Исломни танлади?

Машҳур қизиқчи Жереми Маклеллан ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Шинайд О’Коннорнинг Исломни қабул қилганлиги ҳақида шундай фикр билдирди:

“Менинг католик дўстларим Шинайд О’Коннорнинг Католикликдан либерал насронийликни, сўнгра Исломни қабул қилганини кўриб ҳайрон қолишди. Бу ерда ғайриодатий нарса йўқ.
Мен буни осонроқ усулда тушунтираман: либерал насронийлик Ислом билан баҳслаша олмайди. Сиз насронийликдан диний маросимлар, ибодат, амаллар, рўза, покизалик, зиёрат, қонун-қоидалар, ҳақиқат тушунчаси ва бошқа нарсаларни юлиб олсангиз, инсоннинг қалби ҳудди шуни тақдим этадиган бошқа нарсани қидириб қолади. Мана шу нарсаларни тақдим қила оладиган ягона дин (айниқса, Европада) — Ислом бўлиб қолмоқда. Шунинг учун насронийлар ўзаро жипслашмасалар, мен келажакда янада кўпроқ инсонларнинг Исломга кириб кетишларини кўришимиз мумкин, деб ўйлайман”.

Жереми Маклеллан бу билан ҳозирги кундаги либерал насронийлик ҳақиқий насронийлик динидан анча узоқлашиб кетгани, диний ақида ва фиқҳий масалаларга беписанд бўлиб, барча нарсаларга эркинлик бериб ташлаганидан, дақиқ нарсаларгача фиқҳий ечимини топиб бера оладиган, ибодатларида лаззат ва ҳузур бўлган Ислом олдида жуда “енгил” кўриниб қолишини тан олган.

Шунингдек, инсон ўз фитратига кўра, қалбан доим динга мойил бўлгани учун, одамлар наздида қуп-қуруқ насронийликдан кўра Ислом ҳақиқий дин ва нажот йўли бўлиб кўринади, демоқда.

Яна бир хулоса шундаки, насронийликнинг дин сифатида кучини йўқотиши унга киритилган енгилликлар ва ислоҳотлар эканлиги таъкидланмоқда. Қачонки, диний аҳкомларга беписандлик билан қаралса, дин ўз сифатини ва кучини йўқотиб бораверади.

Айтганча, биргина мисол, 1921 йилда Чехиянинг 90% аҳолиси ўзини насроний, шундан 82% эса, ўзини католик деб билган бўлса, бугун аҳолининг 21% ва 10 % насроний ва католиклардан иборатдир. Динга ҳар қандай янгилик ёки ислоҳотлар унга зарба эканлиги кўриниб турибди.

Насроний-католиклар ўз динлари учун қайғуриб, унинг аҳкомларига эътибор қаратиш кераклигини, йўқса ўрнини бегона ғоялар (уларнинг наздида Ислом) эгаллашини хавотир билан айтиб турибди.

Кимдир айтганидек, одамларни ёт ва ёлғон ғоялардан асраш учун, унга тўғри ғояни тўғри етказиб бериш керак.

Саид Комил

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.