Ёш авлод дарсликлар ёрдамида қандай бошқарилмоқда?

Қайта қуриш ва бошқа сиёсий тузумлар ўзгаришини бошидан кечирган катта авлод вакиллари шу даврларда мактабдаги тарих дасрликлари қандай тезлик билан қайта ёзилганини яхши эслаши аниқ. Тарих дарсликлари Октябр тўнтаришидан сўнг ва Сталин кетганидан кейин ҳам, яна кўплаб шунга ўхшаш сиёсий бурилишлар даврида қайта-қайта ёзилаверди. Сизнингча, бу уларнинг сифати ва мазмунини янада ошириш мақсадида қилиняптими? Албатта, йўқ.

Тарих дарсликлари кўплаб давлатларда, агар ҳаммасида бўлмаса, ёш авлодда ватанпарварликнинг керакли даражаси, керакли қарашларини шакллантириш учун хизмат қилади.

Кўпинча дарсликлар ёрдами билан давлат тузуми мавжудлигига ёки бошқа машҳур тарихий ҳодисаларга нисбатан ишончсизликни йўқ қилишга уриниб келишади. Тарих дарсликларини ишлаб чиқишда сиёсий мутахассислар ва элита қатламнинг бошқа вакиллари тез-тез қатнашиб туради. Ҳукумат қанчалик авторитар бўлса, дарсликлар маъно-мазмуни устидан назорат шунчалик кучли бўлади.

Қайси мамлакатда, қайси даврда ва қандай тузумда яшаётганингизнинг аҳамияти йўқ. Дарсликлардаги мана бундай ишлар билан сизни миянгизни ювишга ҳаракат қилишади:

— сиёсий элита фаолиятига оид фақат ижобий фикрлар;

— ҳаддан зиёд шилқимларча ҳаракатлар ватанпарварлик туйғуси, ўз еридан фахрланиш, тарихий некбинликни дунёга келтиради (фахр ва ватанпарварлик – бу жуда яхши сифат, агар ҳақиқатни холис ёритишга шикаст етказмасагина);

— ватандошлар хавфсизлигини таъминлай олиш ва мамлакатнинг гуллаб-яшнашига фақат кучли “вертикал” ҳукумат қодир, деган ғоялар билан одамлари ўраб-чирмаб ташлаш;

— дарсликларга ўқувчиларнинг мустақил хулосалар чиқариш имконияти тавсия этилмайди. “Маълумингизким, якка-ю ягона олий ҳақиқат – мана шу”;

— Мактабларда тарих ўқитиш – бу фақат педагогика масаласи эмас. Гап ёш авлод шуурида дунёнинг қандай қиёфаси шаклланишида кетмоқда. Болаларга танқидий фикрлаш ўрнига, мавзулардаги йил ва атамалар тўхтовсиз ёдлатилади. Мияси “ёт” ғоялардан яхшилаб ювиб тозаланади. Бунга қарши курашишнинг иложи йўқдек – у ёки бу даражада ҳамма даврларда шундай бўлиб келган, барча мамлакатда, ва ёрқин келажакда ҳам шундай бўлади.

Шунчаки, фарзандларимизга шуни ўргатишимиз керакки, мактабдаги тарих фани – бу ҳақиқий тарихдан анча йироқ, кўпинча керакли бурчакка бурилган “тарих”дир. Фарзандларимизда ҳар қандай ёғилаётган хабарга нисбатан танқидий қарашни тарбиялаш, уларни далилларни солиштиришга ва мустақил тарзда хулоса чиқаришга ўргатишимиз керак.

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.