Жисмоний шахслар муқобил энергия манбаларига улангани учун солиқ имтиёзи олади

Имтиёз тариқасида 3 йилга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади.

Янги имтиёзлар “Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 275 ва 290 моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ белгиланган. Ҳужжат давлат хизматлари интерфаол порталида тақдим этилган.

Мавжуд энергия манбаларидан ўчирилиб, муқобил энергия манбаига уланганлик ҳақидаги маълумотнома асосида фойдаланувчилар янги имтиёзга эга бўлиши мумкин бўлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг аввалги хабарига кўра, шу йили тикланувчи энергия ресурсларига оид қонун қабул қилиниши лозим эди.

“Ушбу қонун лойиҳаси бўйича кўплаб таклифлар олдик. Уларнинг аксарияти тикланувчи энергия ресурсларини татбиқ этиш ҳамда жимоний ва юридик шахсларни уларга жалб қилишга оид”, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Сергей Самойлов.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат чет эл компанияларига мамлакатмизда шу турдаги энергия ишлаб чиқаришга кенг имконият беради.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *