Жиноятнинг олдини олишда ёрдам беринглар!

Кеча чиққан «Отин ойининг сўнгги ови» номли кўрсатувни кўрдим. Хўрлигим келиб, йиғидан зўрға ўзимни тутиб турдим. Охиригача кўра олмай ўчирдим.

Қисқаси, видеолавҳага кўра, бир аёл Ўзбекистонда чиққан қонуний (!) китоблардан фойдаланиб, бир нечта дугоналари билан кўришиб суҳбатлашиб турган. У суҳбатларда Қуръон ўқиш ва тафсир ўргатилган. Ўзбекистонда ҳар қандай йиғилишдаги диний мавзудаги суҳбатлар «ноқонуний диний таълим» деб баҳоланиши ва таъқиб қилинишини биламиз. Гап йўқ. Бу аёл ўз ҳаётини хавфга қўйиб Қуръон ўқишни ўргатибди. Ушбу аёл ушланибди ва жазо берилибди, бунгаям гап йўқ. Қонунни ҳурмат қиламиз!

Аммо…

Ёши катта аёлларни ТВ орқали шу тарзда фоҳишадан ҳам баттар қилиб кўрсатиш шартми?

Ўзбекистондаги конституцион тузумга таҳдид қилмаган, одам ўлдирмаган, танасини сотмаган, давлатнинг пулини еб кетмаган. Улар ҳам кимнингдир онаси, кимнингдир маҳрами-ку. Булар нима қилиб миллатни шарманда қилдики, улар миллат олдига олиб чиқилиб шарманда қилиняпти?
Нега рўмолда юрганлар қора рангларда жиноятчидек кўрсатиляпти? Нимага омманинг фикри бундай разил усулда бошқариляпти?

Қонунни бузган бўлса, жазосини олгандир. Нега бундай қабиҳ йўл билан кўрсатув тайёрланяпти?

Жиноят сабабини ўрганадиган давлат институтлари қани? Бу нима учун ноқонуний таълим оляпти деган савол қачон кун тартибига қўйилади? Ким қўяди буни?

Бугун Қуръон ўрганаман деганлар бечора, мазлум, қонунбузар, жиноятчи, аксинча, Қуръонга ҳаётда қўлини теккизмаганлар эса Ҳақ йўлда эканлар!

Мен ўз соҳамда кўп ютуқларга эришган Ўзбекистон фуқаросиман. Мусулмонман. Энди мен иш фаолиятимдан ташқари бўш вақтимда Шавкат Мирзиёев президент бўлаётганда қўлини қўйиб қасамёд қилган Қуръон китобини ўқишни ўрганмоқчиман. Қайга борай? Қани қонуний таълим? Қаерда бор қонуний таълим?

Мен фуқаро ўлароқ, Ўзбекистон ҳукуматидан диний таълим учун менинг эҳтиёжимни қондиришини талаб қиламан! Мен фуқаро ўлароқ Ўзбекистон ҳукуматини мана бундай «жиноят»ларнинг олдини олиш учун бутун мамлакат бўйлаб ҚОНУНИЙ Қуръон таълимини йўлга қўйишни талаб қиламан.
Одамларни даъват қилмаяпман, тўғрими? Яширинча диний суҳбатлар ташкил қилмаяпман, тўғрими? Мен шу давлат фуқаросиман! Мен шу юрт фарзандиман! Мен нима қилай айтинг! Отинга бориб ўргансам, «жиноятчи» бўламан, четга чиқиб ўргансам, «ҳиёнатчи» бўламан. Мен нима қилай?
Жиноятнинг олдини олишга ёрдам беринглар, ахир. Жиноятчилик қизиқ бўлмаса, ҳеч йўқ таълим олиш ҳуқуқимни талаб қилсам, МАЙЛИМИ?

Жавоҳир Иззатуллаев

25 комментариев

  1. Диний талим олганлиги хакида хужжати йук одам талим бериши конунда мумкин эмас ва бу тугри!
    Чунки инсон бунака холатда адашиб кетиши мумкин.

  2. 70ga kirgan Xoji onani el-yurt oldida yerga qarab, Qur’on òqiganlari uchun hijolat bòlib gapirishlari… bu holatni boshqa biror musulmon jurnalist kòrsa nima derkin… butun arab olami Imom Buxoriyning yurti deb talpingani- bu diyordan ixlosi qaytmasmikin… kòzlarimizni ochaylik…

  3. Ушатдаги сиемкачи,режиссералани фамилия отини езиб олиш кк,эрта индин улса ,мусульманча коминглар деб важ к,илади ,жанозасиниям окиш керемас улани..

  4. Hamma oz qarichi bn yozyapti bu erda,hech kimga hech nimani isbotlawni hojati yoq,lekin korsatuv vohima chiqibdi qoyil.Jurnalist va gapirayotga diktorga qoyil.Odamni seskantirvoradi,korib qorqib kettim

  5. Men bu körsatuvni körmadim, ammo körgandan battar nafratlanyapman islomofoblardan. Ixtiyor menda bölgandami özlarini usullarini özlariga qöllardim, tvga obchiqib ovozga öta vahimali tus berib, ularni qilgan jinoyatlarini fosh qilgan, ularning pushaymonlaridan (agar pushaymon bölsa) lavhalar uyushtirar, qilgan ishlarini özlari aytib berib, xarakatlarini körsatib berib, oxirida davlatimiz va yurtboshimizni mehribonligini rökach qilib jovdirab yig’lab kechirim sörardilar.

  6. Аллох шу ишни- курсатувни килганларга узинг кифоя килсин, хор булишганини халкга курсатиб куйсин. Токи колганларга дарс булсин. Булар хакикий халкни душмани, Аллохни душманлари. Хукуматиммзни душманлари. Президентимиз хар томонлама енгиллик килсалар бу искиртлар муаммоларни купайтирмокда.

  7. Бошка тема йукми диманде булага , хадеб уранган аёлладан кир кидиргандан кура ичиб ,чакиб хамма ёгини очиб сотиб юрганлани гапириш максадка мувофик булармиди…

    1. Kuklaligi boşqa bir masala, ammo sifat umuman yõq! Sifatli kukla bugandayam odam qizişmasdi, prost zamon talabida deb qõyardi, ammo oxiri vaqtlari tuşunib bõlmaydigan darajada bõlib ketmoqda, afsus

  8. Эринмай барчани фикрини ўқиб чиқдим. Имло хатосиз ёзилган изоҳ тополмадим. 4 та гапни хатосиз ёзишни эплаёлмаганлар Аллоҳдан, ҳалолдан гапириши бироз эриш туюлди. Соғ бўлингизлар!!!

    1. Ким нима ниятда укиса шуни топади коментлардан урток укитувчи. Бу ер она тили дарслигимас, биз иншо ёзятганимиз йук, имлодан хато кидирмасдан масалани мохиятига, маъносига каренг. Биз сизга имтихон топширятганимиз йук.

  9. Ким шу мавзуда хакни капираётган булса ALLOH рози булсин , ALLOH буюрганига карши гапираётганларга ALLOHга осий булишидан куркинглар.агар улар Alloh розилиги учун килган булишган булса , эртага бошимизга балою офатлар келишидан куркайлик.ундан кура узимизга ва фарзандларимизга имонда этикотда , ватанга хизмат киладиган фарзанд булишини сураб дуо килайлик

  10. Anvar aka(qori deyishga ikkilanib qoldim) aytishicha ayollarni to’planishib Quron o’qishligi makruh ekan. Yana chala otinoyi demishlar!
    Man bir narsaga hayronman bu ayolni ilmi past bo’lsa kim uning o’g’liga ilm berib Imom bo’libdi! Davlat uqitmasdan aval shu islom oliygohga kirish uchun ilmni shu onasidan olmabdimi?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *