Эрдўғоннинг рейтинги ошди

1 559 views

Метрополл тадқиқотлар компанияси томонидан ўтказилган сўровномага кўра Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» ҳарбий операциясидан сўнг давлатлараро рейтинги кўтарилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Ҳарбий ҳаракатлар эълон қилганидан кейин Туркия етакчисининг рейтинги 3,7 фоизга ошган ва кўрсаткич 48 га етган.

Маълумот ўрнида, ушбу рейтинг Эрдўғон президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг қайд этилган рейтингдан кейинги юқори кўрсаткичдир. Сўровномага кўра, мамлакат аҳолисининг 33,7 фоиз қисми Туркия президентининг фаолиятига қаршилигини билдирган, бу 2016-йилда давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш бўлган вақтда кўрсатилган рейтингдан кейинги ёмон натижа ҳисобланади. Иштирокчиларнинг 18 фоизи эса сўровномада иштирок этишдан бош тортган.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда турк лирасининг курси 30 фоизга пасайгани ва мамлакатда иқтисодий инқироз кузатилиб, инфляция ўсган ва ишсизлар сони кўпайганди. Бунинг натижасида Эрдўғоннинг обрўси тушиб кетган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.