Туркия террорчиларни Европага жўнатиш билан таҳдид қилди

Суриянинг шимолида жойлашган ИШИД жангарилари билан боғлиқ вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмайдиган Европа мамлакатларининг позицияси Туркия учун номақбулдир. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Соилу маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, баъзи Европа Иттифоқи давлатлари «бу қабул қилинмайдиган ва масъулиятсиз» бўлган муаммони ўзлари ҳал қилишлари керак. Агар яқин келажакда вазият ўзгармаса, Туркия расмийлари асирларни Европага юборишни бошлайдилар, дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған илгари бир қатор Европа давлатлари террорчиларни қўллаб-қувватлашда хатога йўл қўяётганини айтган эди.

“Сиз боққан терроризм илони охир-оқибат ўзингизни чақиб олади. Ватандошингиз бўлган террорчиларни қабул қилмаслик учун қандай курашаётганингизни биламиз», деди президент.

Манба

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.