ЖЧ-2026 учун 41 та шаҳар даъвогарлик қилмоқда

АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатлари 48 терма жамоа иштирокида ўтадиган ЖЧ-2026ни биргаликда ўтказишмоқчи. Агар бу амалга ошса, ушбу ҳолат ЖЧ тарихида илк марта кузатилади.

Рўйхатдан Калгари, Грин-Бей ва Сан-Диего шаҳарлари олиб ташланди. Шу тариқа, дастлабки рўйхатдан 41 та шаҳар ўрин олди – АҚШдан 32 та, Канададан 6 ва Мексикадан 3 та.

Расмий ариза 2018 йил 16 март куни 20-25 шаҳар номи билан ФИФАга юборилади. Мундиал 12 тадан кўп шаҳарда бўлиб ўтиши аниқ. Олдинроқ ЖЧ-2026ни ўтказиш учун Марокаш ҳам даъвогар экани хабар қилинганди.

2 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *