Ярим қадам олдинга

Нима сабабдан айрим ҳолларда ҳатто ижтимоий ғазаб ҳам фойдали бўлади?

Танишинг – сиёсий мутахассислар томонидан қўлланиладиган навбатдаги “Огоҳлантирувчи зарба” усули. Бундай усул кўпинча ўзида салбий хабарларнинг огоҳлантирувчи чақириғини ифодалаб келади. Унинг вазифаси – рақибнинг воқеа-ҳодисага бўлган реакциясини олдиндан қўзғаш. Бу усулдан келгусида қабул қилинадиган мужмал қарорларга нисбатан бўладиган танқидларнинг таъсирини кесиш учун кўпинча сиёсий мутахассислар фойдаланиб келади. Бундай ҳолатда халқнинг ғазаби намоён бўлишини тезлатиш мақсадида салбий хабарларнинг “тасодифий” оқимини ҳукуматларнинг ўзлари уюштиради. Бу олдиндан барча норози кайфиятдагиларнинг “ҳовурини чиқариш” учун қилинади. “Х (номаълум) кун” вақтига келиб халқ ғазабининг гулхани аллақачон сўнган бўлади. Тегишли қарор қабул қилиш мавриди келганда эса одамлар норозилик билдиришдан чарчайди ва ҳукумат қарорини лоқайдлик билан қабул қилади.

Биз “Огоҳлантирувчи зарба” усули ишга солинишини ҳамма жойда кузатишимиз мумкин. Инсонлар учун тушинилиши қийин бўлган ҳар қандай қарор қабул қилинишидан олдин бўлажак ислоҳотлар ҳақидаги овозалар, хабарлар медиамаконга чиқариб юборилади. Илк бора эшитишингиз биланоқ қабул қилинадиган қарорлар – бунақаси ҳеч қачон бўлмайди. Ҳар доим бирор нарсадан олдин муаммо оммавий ахборот воситаларида бўрттирилади, кўпиртирилади. Масалан, одамни бездириб юборган Россиядаги пенсия ислоҳотини олайлик. Буни деярли бир йилдан бери муҳокама қилиб ётишибди. Аксарият одамлар аллақачон пенсия ёши оширилиши тўғрисидаги хабарларга нисбатан “қулоғи оғирлик ва ҳеч нарсани ажрата олмаслик” режимига ўтиб бўлган. Яъни бефарқ ва лоқайдлар.

Охир-оқибат, бу ишларнинг бари узил-кесил қабул қилинганда, ана ўшанда халқнинг қаҳр-ғазаби, норозилик кайфияти йўқолган бўлади.

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.