Яқин кунларда «Ёшлар пресс-клуби» ўз фаолиятини бошлайди

Мустақилликнинг 26 йиллиги арафасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёшлар пресс-клуби» ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Иттифоқнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилмоқда.

Маълум қилинишича, дастлабки сессия 2017/2018 ўқув йилига олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, соҳадаги муаммолар ҳамда ечимини кутаётган масалаларга бағишланади.

Бундан аввал, 21 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан “Ёшлар пресс-клуби”ни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида қўшма қарор имзоланганди.

Қўшма қарорга мувофиқ, “Ёшлар пресс-клуби”нинг низоми тасдиқланди ва унга кўра, пресс-клуб Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 11-уйда жойлашади.

Пресс-клубнинг асосий мақсади этиб мамлакатимиз ёшлари ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкор ва сифатли ёритишда интерфаол медиамайдонни ташкил қилиш орқали ижтимоий мулоқотни янада кучайтириш, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган вазифалар ижросини таҳлил қилиш ҳамда ёшларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида объектив маълумотларни жамоатчиликка етказиш белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *