Япония ЖЧга йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон—Хитой учрашувининг биринчи бўлимида эса ҳисоб очилмади

ЖЧ-2018 саралашининг В гуруҳида 9-тур учрашувлари доирасида Япония–Австралия учрашуви ўтказилди.

Учрашувда мезбонлар Асано (42) ва Идегучи (82) урган голлар эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Бу ғалаба японларга 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилди.

Гуруҳда Япония 9 турдан кейин очколари сонини 20тага етказди ва охирги турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар Саудия Арабистони (16) ва Австралия (16) бу жамоага етиб ололмайдиган бўлди.

Шу тариқа, Япония 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этиши аниқ бўлган тўртинчи терма жамоага айланди. Турнирда шу вақтгача Россия, Бразилия ва Эрон терма жамоалари иштирокини нақд қилганди.

Ўзбекистон—Хитой ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *