Жанубий Корея раҳбарияти Ўзбекистон Президентининг ташрифини кутмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА.

Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ва уларнинг алоҳида қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, парламентларда фаолият юритаётган дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда ўзаро ташриф ва қўшма тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, халқаро парламентлараро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонда қабул қилинган мамлакатни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида янги босқичда амалга оширилаётган таркибий ўзгариш ва ислоҳотларни юксак баҳолади ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Чон Сэ Гюн Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Жанубий Корея раҳбарияти Ўзбекистон Президентининг тез орада ушбу мамлакатга ташриф билан боришини кутаётганини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *