Янги Ўзбекистон пойдевори

Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович шу йилнинг 27–28 январь кунлари Хоразм вилоятимизга ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, шунингдек аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида ижтимоий объектлар барпо этиш ва инфратузилмани тубдан яхшилаш билан боғлиқ қатор вазифаларни ва аниқ чора тадбирларни белгилаб берган эди.

Тан олиш керак вилоятимиз иқтисодиётининг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган аниқ дастурларга мувофиқ жорий йилнинг 9 ойи давомида 373 миллиард сўмлик инвестициялар ҳисобидан 1,5 мингга яқин ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган ёки кенгайтирилган. Натижада 6 мингта янги иш ўрни ташкил этилган. Жумладан, Шовот туманидаги тўқимачилик қўшма корхонасида 71 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобидан йилига 70 миллион дона пайпоқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, шиша идишлар тайёрланадиган корхонада эса 35 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилган. Бундан ташқари Қўшкўпир туманида 50 минг бош парранда боқишга мўлжалланган хўжалик, Хива туманида 500 тонна балиқни қайта ишлаш корхонаси , Хива ва Боғот туманларида ҳар бири 1000 тонналик музлатгичли омборхоналар , Урганчда 250 минг тонна маиший чиқиндини қайта ишлаш бўйича корхона ва бошқа бир қатор катта кичик тадбиркорлик субъектлари яқин орада ишга туширилиш арафасида.

14-15 октябр кунлари Хоразмга яна ташриф буюрган муҳтарам Президентимиз вилоятимиздаги иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, хоразмликларни бу борада қўлга киритган ютуқларини алоҳида таъкидлаш билан бирга, Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш учун бўшашмасдан, бошланган ишларни изчиллик билан давом эттириш ва ривожлантириш учун зарур таклиф ва кўрсатмалар бериб, галдаги вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан вилоятимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш билан боғлиқ ишларни янги босқичга чиқариш мақсадида 2018 йилни Хоразм вилояти учун “Тадбиркорликни тубдан ривожлантириш ва инвестициялар йили” деб эълон қилишни таклиф қилдилар. Энг муҳими ушбу таклифни амалга ошириш ва кутилган натижага эришиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идораларга вилоят ва туман ҳокимликлари, тадбиркорлар ва инвесторлар билан биргаликда, ўн кун муддатда Хоразм вилоятида тадбиркорликни янада ривожлантиришни ва инвестицияларни жалб этиш борасидаги ишларни тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора тадбирларни назарда тутган Президент қарори лойиҳасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилди. Қабул қилинадиган қарор ижросининг иқтисодий самараси вилоятдаги ижтимоий муоммоларни ечимига олиб келишини инобатга олсак , ҳурматли президентимизнинг олиб бораётган сиёсати нақадар келажакни кўзлаган сиёсат эканлигига амин бўламиз. Негаки тадбиркорликни яна ривожлантириш эвазига вилоятимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалишига эришилади. Бунинг самараси ўлароқ эса вилоятда ишсизлик даражасини кескин камайтиришга, аҳолимизнинг реал даромадларини оширилиши ортидан турмуш даражасини юксалишига эришилади.

Президентимиз таъкидлаганидек “Ҳозирги кунда экстремизм ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бундай ёшлар қаердан пайдо бўлмоқда? Улар билим ва касб-ҳунар эгаллаш, ишлаш, уйли-жойли бўлиш имкониятидан маҳрум бўлган, норози, аламзада ёшлар орасидан чиқмоқда.” Вилоятимиз аҳолисининг деярли 60 фоизини ёшлар ташкил этишини инобатга олсак вилоятдаги иқтисодий юксалтириш билан боғлиқ вазифаларни бирламчилиги ёшларимизнинг муоммоларини ҳал этилиши устиворлигидан келиб чиқиб алоҳида аҳамият касб этади. Дарҳақиқат бугунги кунда юртимизда ёшларимизга давлатимиз ва шахсан президентимиз тамонидан беоилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар бёқиёсдир! Худди шу сабабдан ҳам Президентимиз вилоятимизнинг бир гуруҳ ёшлари билан учрашганида яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятлар агар ёшларимизда ташаббускорлик ва интилувчанлик бўлмаса кутилган натижага эришиб бўлмаслигини айтганда минг марта тан олишимиз лозим. Бу гапни айниқса амалдорлар ёшлар иттифоқининг казо казолари бир лаҳзага ҳам унутмаслиги керак. Шуни инобатга олсак муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг 2018 йилни хоразм ёшларининг ташаббуслари йили бўлиши тўғрисидаги таклифи биринчи таклифнинг моҳияти ва мақсади жиҳатидан тўлдирувчи узвий давомидир.

Айни таклифдан асосий мақсад Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек мамлакатимизда ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсиб-улғайиши, билим ва ҳунар эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши, ўз қобилиятига яраша иш ўрнига эга бўлишини таъминлашга, уларнинг эзгу интилишларини ва ташаббусларини қўллаб қувватлашга қаратилган тизимни шакллантириб уни такомилишлаштиришдан иборат.

Юқорида билдирилган таклифларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши орқали эриш мумкин бўлган Президентимизнинг Хоразм вилоятини жиноятлардан бутунлай холи ҳудудга айлантириш тўғрисидаги таклифи дастлабки икки таклифнинг мантиқий якунидир. Чунки биринчи таклифнинг ижроси моддий тўкинликни таъминласа, иккинчи таклиф ижроси маънавий-маърифий ва ғоявий-мафкурий етукликка замин яратади. Пироворди эса турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олди олиниб вилоятимизни турмуш кечириш учун хавфдан холи бўлган қулай ва камфорт ҳудудга айлантириш имконини беради.
Республикамизда Президентимизнинг ушбу ташаббусларини авваламбор вилоятимизда қўлланилиши, бу соҳаларда Хоразм тажрибасини яратилишига умид қилиши ҳар бир хоразмликка билдирилган катта ишонч ифодасидир. Бу ишонч хар биримизнинг оддий ўқувчидан тортиб вилоят ҳокимга қадар ҳаммамизнинг зиммамизга улкан маъсулиятни ҳам юклайди. Бу маъсулиятнинг нақадар шарафли эканлигини ҳар бир хоразмлик ҳис этиши ва ёрқин ва буюк келажагимизнинг қурилиши, янги Ўзбекитонимизнинг яратилишида биринчилар сафида бўлишдек имкони берилганлигидан фахрланишимиз керак! Зеро Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан билдирилган таклифларининг ижобатини самараси даставвал ўзимизга, барчамизга зарур, қолаверса келгуси авлодимизнинг фаровонлигининг кафолатидир

Давлатназар Рўзметов, Қўшкўпир тумани

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.