Янги масжид қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Аллоҳнинг хоҳиши билан намозхон биродарларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида жойлашган “Навхоз” жомеъ масжидини капитал таъмирдан чиқариш мақсад қилинган. Чиқимлар мўлжалдан кўпайиб кетгани сабабли, қурилиш ишлари тўхтаб қолди.

Бу ҳақда фейсбукда эълон берилди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, охират ғамидаги дўстларимиз ўзлари ва аҳли-оилалари эҳтиёжидан орттирганларини номаи амоллари учун захира қилдилар, қилмоқдалар. Бугунги кунга келиб пластик карточка орқали 22 миллион 904 минг яқин пул келиб тушди. 1 миллион 900 000 сўм ва 5000 АҚШ доллари нақд шаклда хайрия қилинди (28.03.18 даги маълумот). Шунингдек саховатли мусулмонлар «Иншааллоҳ, масжид битиши билан унга кетадиган барча гиламларни биз тўшаб берамиз», дея оғзаки ваъда берганлар.

Шу ой ўрталарида усталар келиб, масжиднинг қурилиш-пардозлаш ишларини 100 фоиз мукаммал битириш учун 428 000 000 (тўрт юз йигирма саккиз миллион) керак эканлигини ҳисоблашганди. Шунинг деярли 66 миллиони йиғилди.

Фарзанд ва аҳлингиздан ортгани бўлса, масжид қурилиши учун ёрдамингизни аяманг. Моддий ва маънавий кўмак бераётганлардан Аллоҳ рози бўлсин! Бўлганида берардим деганларга ҳам қийрот ажрлар берсин.

“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (Тавба сураси, 18-оят).

 

Click/Payme

8600 0423 6454 1648

06/19. Тел: +99899 850 03 22

Маъсул киши: Муҳриддин Муҳаммадамин

Пластик карта масжид имом-хатиби Калонов Умиджон номига очилган. Имом-хатиб телефон рақами: +998905023226, +998933370502.

Тошкентда нақд пул етказиш учун: Абдуқодир Набиев, тел: +998977501525.

«Навхоз ота» жомеъ масжиди:

х/р: 2021 2000 0043 3625 1001

ИНН: 2028 20302

МФО: 00321

“Агробанк Тойлоқ филиали”

Телефон: +99890 502 32 26

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *