Янги мактаб формалари нарҳи 150-200 минг сўм бўлади

Тошкентда бўлиб ўтган тақдимот маросимида 20 дан ортиқ мактаб формалари намойиш этилди. Ушбу кийим бошлар келаси йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча мактабларида мажбурий бўлади.

Бу шу вақтга қадар бажарилган улкан ишнинг биринчи босқичи эди. Унда Ўзбекистоннинг етакчи 12 болалар кийимлари тикишга ихтисослашган корхоналари бўлажак мактаб формасининг намуналарини тақдим этишди. Тақдим этилган мактаб формаларини Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов бошчилигидаги ҳайъат аъзолари кўриб чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, мактаб формасига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат эди: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матолардан сифатли тикилган бўлиши, фақат табиий толалардан тўқилган матолардан фойдаланиш, ҳудуд иқлимий шароитларини ҳисобга олиши керак. Шунингдек унинг нархи 150-200 минг сўмдан ошмаслиги керак.

Мактаб формаси таркибига ўғил болалар учун шим, кўйлак, жилет ва костюм киради. Қиз болалар учун эса юбка, жилет, жакет ёки сарафан киради.

Тақдим этилган 20 хил дизайндаги формалардан ҳайъат аъзолари 7 хил варинатини танлаб олишди. Мактаблар нафақат мактаб формаси вариантларини балки уни ишлаб чиқарувчи корхонани ҳам танлаб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ягона мактаб формаси таклифи президент Шавкат Мирзиёев томонидан киритилган эди. Давлат раҳбарининг фикрига кўра, ягона услубда тикилган мактаб формаси ўқувчилар орасида ижтимоий нотенглик келиб чиқишини олдини олиши мумкин.

Кам таъминланган оилалар учун мактаб формаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкони ҳам мавжуд бўлади. Улар 50% ни бошидан қолганини ўқув йили давомида тўлашлари мумкин бўлади.

Манба: “Kommersant.uz”

4 комментария

  1. Exxxx afsus maktab bolalariga kiyimni yaxshi matodan, sfatlik tikilgan, yana arzon bolishini oylashibdiku lekin qizlarga uzun koylak tikishni oylashmabdi qani milliyligimiz deb jar solayotganlar

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *